Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Таъсисчининг ҳиссаси ёки совғасини ким баҳолаши керакФойдаланилмаётган товар белгисини амортизациялаш зарурми“Ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш ҳақида 10 та саволга жавобОртиқча солиқлар тўладингизми - давлатдан фоизлар оласизХизмат сафари гувоҳномаси керакми

2021 йилда уй-жойга кредитлар қандай тартибда ажратилади

15.03.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 11.03.2021 йилдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Президентнинг 1.05.2020 йилдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитлар ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилиши белгиланди. Бунда:

  • кредитлар қуйидагилар учун ажратилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун;

б) кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

в) кредитлар қурилиш материалларини сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишларини амалга ошириш бўйича харажатларни қоплашга берилади;

  • кредитлар бўйича таъминот сифатида жисмоний шахсларга тегишли бўлган якка тартибдаги уй-жой гарови ёки таъминот турлари тақдим этилади;
  • агар қарз олувчи томонидан кредит олиш вақтида бошқа таъминот тури тақдим этилган бўлса, якка тартибдаги уй-жой қурилиши (реконструкция қилиниши) якунланиб кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг кредит бўйича таъминот ушбу уй-жойнинг ипотекасига алмаштирилади;
  • даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;
  • субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

 

Қуйидагилар жорий этилади:

Биринчидан, уй-жойлар нархини арзонлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:

  • уй-жой қурувчи ташкилотлар учун мўлжалланган цемент ҳамда металл прокати бўйича алоҳида биржа савдо секцияси жорий қилинади;
  • 2021 йил 1 октябрга қадар цемент маҳсулотини (ТИФ ТН коди 2523) республика ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси  қўлланилади.

 

Иккинчидан, 2021 йил 1 июндан бошлаб:

  • ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади, унга мувофиқ:

а) фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

б) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

в) субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

г) уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади;

  • Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш учун маҳаллий бюджет маблағларидан 6 ой давомида ойлик ижара тўловининг 50%и миқдорида, бироқ 2,5 БҲМдан ошмаган ҳолда ойлик пул компенсацияни тўлаш тартиби жорий қилинади.

 

Янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш жараёнида «СС» ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотларига қатнашиш ҳуқуқига эга.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Ижтимоий ҳамкорликни янада кучайтириш, компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудларда сенаторлар, депутатлар ва жамоат фаоллари иштирокида «Халқпарвар» комиссиялари ташкил этилади.

 

2021 йил 1 майга қадар ипотека бозори веб-портали ҳамда уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ва лойиҳавий техник кўрсаткичларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси ишга туширилади.

 

2021 йил 15 мартдан бошлаб тижорат банкларига ўз ресурслари ҳисобидан улушдор-жисмоний шахсларга берилган ипотека кредитларини Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан қайта молиялаштиришга рухсат берилади.

 

Президентнинг 1.05.2020 йилдаги ПҚ-4701-сон қарори билан жорий этилган хусусий пудрат ташкилотларининг тижорат банкларидан олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.