Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Солиқ тўловчининг шахсий кабинети «заифлигини» қандай бартараф этиш мумкин Инспекцияга чақиришганда ўзингизни қандай тутишингиз керак Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Товарлар экспорт қилинганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

03.12.2021

Рус тилида ўқиш

Давстатқўм томонидан 2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3334, 25.11.2021 й.), улар келаси йил 1 январдан кучга киради.

 

Улар "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 690-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Статистика ҳисоботининг барча 109 та шакли ҳисобот топширадиган субъектлар томонидан 2021 йил учун йиллик ҳисоботларни тақдим этиш учун мўлжалланган. Улар eStat дастуридан фойдаланилган ҳолда Интернет орқали электрон шаклда тақдим этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.01.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.