Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

2024 йил учун статистика дастури қабул қилинди

17.01.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2024 йил 30-сон қарори билан 2024 йил учун статистика дастури тасдиқланди.


2024 йил учун статистика дастурига қуйидагилар киради:

  • Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан шакллантириладиган расмий статистик маълумотлар;
  • расмий статистик маълумотларни тузувчилар томонидан шакллантириладиган  статистик маълумотлар;
  • маъмурий маълумотлар етказиб берувчилари томонидан тақдим этилган маълумот;
  • норматив-услубий базани такомиллаштириш, расмий статистика ва функционал тартибга солишни уйғунлаштириш бўйича чоралар ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали маъмурий маълумотлар етказиб берувчиларнинг статистика бўйича маълумотларни Агентликнинг ахборот тизимига интеграция қилиш ва тақдим этиш жадвали тасдиқланди. У қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаларини Статистика агентлигининг ахборот тизимларига киритиш орқали расмий статистик маълумотларни тайёрлашда маъмурий маълумотлардан фойдаланиш;
  • маъмурий маълумотлар етказиб берувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва келгусида маъмурий маълумотлар сифатини яхшилаш;
  • ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда мавжуд маъмурий маълумотлар базаларидан долзарб ва тезкор маълумотларни олиш тизимини такомиллаштириш, қоғоз шаклидаги маълумотлардан воз кечиш ҳамда уни тақдим этиш ва қабул қилишда инсон омилини камайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум