Вазирлар Маҳкамасининг 09.10. 2026 йил 551-сон Давлат мулкини ижарага бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламент давлат мулки ижарасини ташкил этиш, тегишли давлат хизматини кўрсатиш, ижара шартномаларини расмийлаштириш, шунингдек уларни ўзгартириш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
2027 йил 1 январдан бошлаб ариза берувчилар давлат мулкини ижарага олиш учун аризаларни ЯИДХП ёки давлат хизматлари марказлари орқали топширишлари мумкин бўлади. Хизмат бепул тақдим этилади.
Давлат активларини бошқариш агентлигига Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини назорат қилиш тизимини жорий этиш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2026 йилдан кучга кирди.




