Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

45% «Ўзбеккўмир» АЖ ишончли бошқарувга ўтади

11.03.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ–4234-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ўзбекистонда ташкил этиладиган Россиянинг «ПрогрессГорТех» МЧЖ шуъба хўжалик жамияти «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбеккўмир» АЖ устав капиталидаги 45% акциялари пакетининг ишончли бошқарувчиси бўлади. 

 

Ишончли бошқарувчи хизматлари учун тўловлар:

  • тасдиқланган маъмурий ва бошқа харажатларни қоплайдиган миқдорда ҳар ойлик тўловлар;
  • амалга оширилган харажатларга нисбатан минимал рентабеллик нормасини қўллаш тарзида амалга оширилади. 

 

Энг яхши таклифлар орасидан танлаб олинган халқаро аудиторлик ташкилоти «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг маблағлари ҳисобига «Ўзбеккўмир» АЖ молиявий ва ишлаб чиқариш аудитини ўтказади. «ПрогрессГорТех» МЧЖга «Ўзбеккўмир» АЖнинг «Ангрен» разрезида технологик аудит ўтказиш топширилди.

 

Аудитор хулосалари олингандан сўнг «Ўзбеккўмир» АЖни «Ангрен» разрези кесимида ривожлантириш стратегияси тасдиқланади, «Ўзбеккўмир» АЖнинг 2019 йилга мўлжалланган ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти режаси унга мувофиқлаштирилади.

 

2024 йил 1 январгача «Ўзбеккўмир» АЖга, жамият ва ишончли бошқарувчи томонидан жалб этиладиган лойиҳа ва пудрат ташкилотлари – Ўзбекистон норезидентларига, жисмоний шахслар – хорижий мутахассисларга бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

 

Қарорга мувофиқ, энди кўмирнинг нархлари операцион сарфлар, капитал харажатлар ва 10%дан кам бўлмаган рентабеллик даражаси асосида шакллантирилади, шунингдек ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилиши билан уйғун равишда қайта кўриб чиқилади.

 

Константин Мосин.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум