Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

4 миллиондан зиёд оила лимонарий ва паррандачилик учун кредитлар олади

10.02.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида 2017-2019 йилларда паррандачилик ва цитрус (лимон) маҳсулотларини қўшимча равишда етиштиришни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш таклиф этилмоқда. Унинг доирасида туманларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан кўрсатилган маҳсулотларни харид қиладиган агрофирмалар ташкил этиш кўзда тутилган. Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига паррандачиликни ташкил қилиш ва цитрус кўчатларини ўтказишда кўмак берилади. 3 йил ичида 10 мингдан ортиқ цитрус (лимон) кўчатлари ва 58 минг бош парранда етказиб берилади.

 

Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида цитрус ва парранда етиштиришни ташкил этиш бўйича Прогноз кўрсаткичларига (2 ва 3-иловалар) биноан кўрсатилган фаолият турлари билан 4 млн. 200 минг оила шуғулланади.

 

Буни иссиқхоналар ташкил этиш ва парранда етиштириш учун ажратиладиган банк кредити маблағлари ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилган. Иссиқхона учун кредит Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган фоизларда 5 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан берилади. Паррандачилик учун мўлжалланган кредит 3 йил муддатга берилади.

 

Бундай кенг қамровли лойиҳанинг амалга оширилиши тегишли кафолатларга муҳтожлигини инобатга олиб банкларнинг таваккалчилиги суғурта компаниялари томонидан суғурта қилинади, улар суғурта шерикчилигига бирлашишади. Ушбу мақсадда Ҳукумат Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига ажратиладиган кредитларнинг қайтарилмаслик хатарини суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлашни режалаштирган. Суғурта шерикчилигида иштирок этиш мақсадида компаниялар уни таъсис этиш тўғрисида шартнома имзолайдилар ва шерикчиликни бошқариш органларини: кузатув кенгаши ва ижро этувчи органни тузадилар. Агар шерикчилик иштирокчиси бўлган суғурта компанияси суғурта товонини тўлай олмаса, бошқа иштирокчилар ўз маблағлари ҳисобидан уни суғурталанувчига тўлаш мажбуриятини олишади. Бунда тўланган сумма кейинчалик ўз мажбуриятларини бажармаган шерикдан ундириб олинади.

 

Лойиҳа муҳокама босиқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортчиларида кўпроқ валюта қолади

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум