Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қарздорлик юзага келмаслиги учун ташкилот қандай қилиб «ўзини ўзи банд қилган шахс бўйича ҳисобот бериши» керак 2025 йил декабрь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак Ўзбекистонда 2025 йил 1 декабрдан нималар ўзгаради

50 тоннагача бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди

19.09.2017

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар  рўйхатига ўзгартиришлар киритилди (рўйхат рақами 2436-7, 4 сентябрь 2017 йил).

 

Тузатишлар юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари импортига дахл қилди. ТИФ ТН коди 8705 10 009 0 бўйича юк кўтариш қобилияти 50 тн гача (илгари – 25 тн гача) бўлган автокранларга имтиёзлар татбиқ этилмайди.

 

Шундай қилиб, кўрсатилган автокранларни импорт бўйича олиб киришда 70 + 3 АҚШ доллари/куб см[1] ставка бўйича импорт божхона божи, шунингдек 20% ҚҚС  тўланади.

 

Тузатишлар Қонун ҳужжатлари тўпламининг 11.09.2017 йилдаги 36 (796)-сонида эълон қилинди ва 3 ой ўтгандан кейин кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

 


[1]Кўрсатилган ставка бугунги кунда ТИФ ТН коди 8705 10 009 0 бўйича юк кўтариш қобилияти 32 тн гача бўлган автокранларни импорт қилишда қўланилмоқда. Тегишли ўзгартиришлар Импорт божхона божлари ставкаларига ҳам киритилиши лозим.

 

.

Валюталар курси

2025-11-28
  • USD:11902.30 (+0.00) сум
  • EUR:13780.48 (+0.00) сум
  • RUB:152.18 (+0.00) сум