Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

6 ойда юрисконсульт бўлиш мумкин

19.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлигининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамаси Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

 


Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 13.04.2018 йилдаги ПҚ–3666-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази тузилган (шарҳга қаранг). У ерда юриспруденция билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда олий маълумотга эга шахслар учун 6 ойлик қайта тайёрлаш курслари ташкил этилади. Курсларни тугатган шахслар давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Қабул қилинган ҳужжатда диплом соҳиблари қайта тайёрлашдан ўтишга ҳақли бўладиган 47 та олий таълим йўналишларини ўз ичига олган рўйхат белгиланди. Тўлиқ рўйхат – бу ерда.   

 

Тингловчилар танлов ва кириш имтиҳони натижаларига қараб қабул қилинади. Кириш имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади, уни ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган Имтиҳон комиссияси ўтказади. Суҳбатда талабгорлар нима сабабдан юрист касбини танлаганларини асослаб берадилар, ҳуқуқ соҳасидаги таянч билимлари ва таҳлилий фикрлаш қобилиятига эгаликларини намойиш этадилар. 100 баллик тизим бўйича баҳо қўйилади. 55 баллдан кам балл тўплаган талабгорлар ўқишга қабул қилинмайди.

 

Қайта тайёрлаш курсларига кириш учун ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:

  • паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат;
  • олий маълумот тўғрисидаги диплом (ёки дипломдан кўчирма);
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат.

 

Ҳужжатлар кириш имтиҳони (суҳбат) ўтказилишидан 1 ой олдин қабул қилинади.

 

Бу – муҳим! Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш фақат тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари муваффақиятли топширилганидан сўнг 15 иш куни ичида контракт тўлови суммаси ўтказилиши шарт. 

 

 



 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум