Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 33%га оширилди

20.01.2017

Президентнинг Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йилга абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори белгиланди.

2017 йилда абонент рақамидан фойдаланганлик учун уяли алоқа  компаниялари томонидан тўланадиган тўлов миқдори ойига 2 000 сўмгача оширилди (2016 йилда – 1 500 сўм). Бунда унинг тақсимлаш тартиби ҳам ўзгартирилди:

 

- 85% – бюджетга;

 

- 15% – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот- коммуникация технологияларини ривожлантириш фондига. Тўловнинг ушбу қисми учун мақсадли фойдаланиш назарда тутилган — у инвестиция лойиҳаларини ҳамда ахборотлаштириш дастурларини амалга ошириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш учун

фойдаланилади.

 

Эксперт баҳоларига кўра, абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг оширилиши мобиль алоқа хизмати қийматига деярли таъсир кўрсатмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов 2012 йилнинг январидан жорий этилган, уни ҳисоб-китоб қилиш эса Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлиги томонидан 21.02.2012 йилда 2329-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.





Ирина Ахметова

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Мобиль алоқа операторларидан олинадиган фойда солиғи рентабелликка боғлиқ