Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

28.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2020 йилдаги 803-сон қарори билан «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 7.06.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-4354-сон қарорига мувофиқ ҳамда кутубхона ходимларининг ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги ва кўп йиллик хизматлари учун давлат мукофотлари ва пул мукофотлари билан тақдирлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ушбу кўкрак нишони билан қуйидаги фуқаролар тақдирланади:

  • ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган;
  • аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг янги тизимини яратишга муносиб ҳисса қўшган;
  • кутубхонада сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган;
  • мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган ва мазкур йўналишда юқори натижаларга эришган фуқаролар.

 

Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар 4 БҲМ миқдорида (892 минг сўм) бирйўла тўланадиган пул мукофоти олади.

 

Кўкрак нишони Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори (ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19