Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: қандай қилиб ҳисоб-китобдаги хато компанияга 450 млн сўмга тушди Ҳисоб палатаси аудит, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади Дуал таълим: кадрлар тайёрлаш жараёнида иштирок этганлик учун бизнес юритувчилар нима олади Норезидентларга «оралиқ» дивидендлар: нима учун 2 млрд сўм солиқни ҳисобга олишнинг имкони бўлмади Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарномани қандай тўлдириш керак – Buxgalter Pro

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади

17.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.1994 йилдаги 38-сон “Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида”ги қарорига қўшимчалар киритилди.

 

Эндиликда ушбу ҳужжатнинг амал қилиши Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳарбийлаштирилган бўлимларига ҳам татбиқ этилади. Суғурталаш вазирликка бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Суғурта шартномаси “Ўзбекинвест” ЭИМСК билан тузилади. Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 611-сон қарори билан тегишли тузатишлар киритилган.

 

Маълумот учун: суғурта суммаси қуйидаги ҳолларда тўланади:

  • суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир 1 йил мобайнида олинган жароҳат(контузия), касалланиш натижасида вафот этганда - унинг меросхўрларига (меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилган тақдирда);
  • суғурталанаган шахс хизматдан бўшагандан кейин 1 йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда;
  • суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 Олег Заманов,

 экспертимиз.

.

Валюталар курси

2026-10-06
  • USD:11778.45 (+0.00) сум
  • EUR:13198.93 (+0.00) сум
  • RUB:138.35 (+0.00) сум