Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ахборот технологиялари вазирлигида 4 та янги бошқарма ташкил қилинади

22.02.2018

 

Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкиллаштиришга доир 19.02.2018 йилдаги ПҚ-3549-сон қарори қабул қилинди.   

 

Ҳужжатда ахборот ва коммуникация соҳаларини такомиллаштиришга доир қатор чора-тадбирлар назарда тутилган.

 

Биринчидан, вазирлик марказий аппарати тузилмасида қуйидаги бошқармалар ташкил қилинади:

1)      Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармаси;

2)      Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бош бошқармаси;

3)      Телекоммуникациялар инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси;

4)      Ахборот хавфсизлиги бошқармаси.

 

Шу билан бирга, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг қуйидаги иккита ўринбосар лавозимлари тугатилади:

  • ахборот-коммуникация технологиялари бўйича маслаҳатчи,
  • «Хавфсиз шаҳар» комплексини ташкил қилиш лойиҳасини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширишга масъул. 

 

Вазирликнинг янги ташкилий тузилмаси ва унинг марказий аппарати, шунингдек ҳудудий бошқармаларининг янги тузилмаси тасдиқланди. Бинобарин, марказий аппарат ходимларининг умумий чекланган сони 112 бирликдан 152 бирликкача, бошқарув ходимлари бўйича эса – 89 бирликдан 129 бирликкача ошди.

 

Вазирликка хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорларини эркин алмаштириладиган валютада белгилаган ҳолда, уларни ишга қабул қилишга рухсат этилди. 

 

Иккинчидан, 2018–2019 йилларда ахборот технологиялари тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Унда қуйидагиларни янада ривожлантириш назарда тутилади:

  • «Электрон ҳукумат» тизимини;
  • иқтисодиёт тармоқларида ахборот-коммуникация технологияларини;
  • телекоммуникация инфратузилмасини;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни;
  • ахборот технологиялари соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини.

 

Шунингдек  почта алоқаси ва логистикага янги технологияларни жорий қилиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16