Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Хусусий мактабда болалар оромгоҳи хизматларига ҚҚС ва фойда солиғи солинадимиКорхонани қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин нималарга эътибор бериш лозимИжтимоий солиқнинг қайтарилишини ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш тартибиИжтимоий солиқни тўлашда кўзда тутилган имтиёзларСолиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди

26.07.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 25.07.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ни Фармон имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;
  • мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан, ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;
  • аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
  • ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
  • аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;
  • ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.

 

Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Уни молиялаштириш манбалари бўлиб Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.

 

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

  • 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади;
  • келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.

 

2023 йил 1 мартга қадар давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади. 2023 йил 1 июлга қадар эса ушбу хизматларни кўрсатиш стандартлари тасдиқланади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси;
  • Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”.

 

2024 йилдан бошлаб “Йўл хариталари” ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.