Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аҳолининг бизнес ташаббуслари қандай қўллаб-қувватланади

01.02.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 31.01.2023 йилдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 трлн сўм йўналтирилади. Ушбу ресурсларнинг ҳудудлар кесимидаги мақсадли параметрлари тасдиқланди.

 

Бунда, дастурлар доирасида 2,8 трлн сўм кредит маблағлари АТ Халқ банки, “Агробанк” АТБ ва “Микрокредитбанк” АТБнинг ўз ресурслари ҳисобидан ажратилади.

 

2023 йил 1 февралдан бошлаб:

  • кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
  • узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;
  • тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ажратиладиган кредитлар микдори амалдаги 225 млн сўмдан 300 млн сўмгача оширилади. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида 30% улуш билан иштирок этиши лозим;
  • дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;
  • кредит суммасининг 10 млн сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн сўмгача) банк карталарига ўтказиб берилади;
  • ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.

 

Дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14% ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади. Ваколатли банкларнинг тижорат кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида томорқа ер эгаларига бериладиган микрокредитлар миқдори 3 млн сўмгача оширилади. Ушбу микрокредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.01.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум