Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚМИ шартномасини my3.soliq.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин Қурилиш фаолиятининг қайси турлари бўйича шартномаларни my3.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказиш керак Чет эл фуқароси Ўзбекистонда қандай давлат хизматларидан онлайн фойдаланиши мумкин Чет эл фуқароси Ўзбекистонда қандай давлат хизматларидан онлайн фойдаланиши мумкин

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади

24.12.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 18.12.2025 йилдаги ПҚ-383-сон қарорида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги мақсадлар белгиланди:

  • аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини жамиятга интеграциялашуви учун ижтимоий хизматларни жорий этиш;
  • ижтимоий хизматларни чекловларсиз ва жамият билан узвий боғлиқ ҳолда кўрсатиш шаклларини жорий этиш орқали интернат тизимининг деинституционализациясини жадаллаштириш;
  • аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда нодавлат секторнинг улушини ошириш.

 

Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини ташкил этиш

 

Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026-2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ фаолиятини йўлга қўйиш.

 

Улар давлат муассасаси сифатида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари тизимида ташкил этилади.

 

Ҳудудий марказларнинг штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг мақбуллаштириладиган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.

 

Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш;
  • оила аъзолари ва бошқа шахсларнинг ривожланишида нуқсони бўлган болаларга тўғри ғамхўрлик қилиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш;
  • оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болаларни ижтимоий мослашув муаммоларини ўрганиш орқали жамиятга интеграциялаш;
  • психологик-педагогик, таълим ва бошқа ижтимоий хизматлар кўрсатиш.

 

Реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш жисмоний тарбияси, қараб туриш ва парваришлаш бўйича хизматлар нодавлат ташкилотлар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилиши мумкин.

 

Имтиёзли шартларда (ваучер асосида ёки компенсация шаклида хизматлар учун харажатларни қоплаш) ижтимоий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг йўлланмаси асосида ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланади. Бунда ушбу шахсларга йўлланмалар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштирилади.

 

Ҳудудий марказлар хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимлари орқали тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларининг намунавий тузилмаси;
  • Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларини жойлаштириш учун ажратиладиган вазирлик ва идоралар ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги балансидаги ер участкалари ва бино-иншоотларнинг рўйхати.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова