Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун пахта ёғига қатъий белгиланган нархлар жорий этилади

23.01.2018


Бу ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган (19.01.2018 йилдаги ПҚ–3484-сон қарорга илова).

 

Молия, иқтисодиёт ва адлия вазирликлари, «Ўзпахтаёғ» АЖ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қуйидаги чора-тадбирларни кўриш топширилди:

  • пахта ёғини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қатъий белгиланган қийматда сотиш тартибини ишлаб чиқиш – нарх уни ишлаб чиқариш ва сотишдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;
  • аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ва пахта ёғини қатъий белгиланган нархларда сотадиган ташкилотлар рўйхатини ишлаб чиқиш.

 

Маълумот учун. Илгари ҳужжат иловаларсиз ЎзА сайтида эълон қилинган эди, ва биз «Йўл харитаси»да назарда тутилган айрим чора-тадбирлар хусусида хабар берган эдик. Пахта ёғига қатъий белгиланган нархларнинг жорий этилиши  бир кун кейин (20.01.2018 й.) эълон қилинган Президентнинг 19.01.2018 йилдаги ПҚ–3484-сон қарорига иловада назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 20.01.2018 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


 

Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум