Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг электрон реестри ва «Ижтимоий ҳимоя» ИАТ жорий этилади

23.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги 203-сон қарори билан Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Жорий йил 1 июнгача Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларининг автоматлаштирилган ягона электрон реестри ишлаб чиқилиб, фойдаланишга топширилиши лозим. Унинг асосий вазифаси – давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашишни таъминлаш, бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишининг олдини олиш ва суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўймаслик.

 

1 августга келиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг базасидан ва бошқа манбалардан пенсия ва нафақалар олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлари тўғрисидаги мавжуд маълумотлар унга киритилади. Октябрь ойига қадар Реестр кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнларида иштирок этаётган органлар ва ташкилотларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялаштирилади.

 

Ушбу Реестр «Ижтимоий ҳимоя» идоралараро ахборот тизимининг бир қисмига айланади. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш соҳасида қуйидаги интерактив давлат хизматлари ҳам у орқали кўрсатилади:

 

  • кекса ва ногирон кишининг электрон карточкасини юритиш, шунингдек ижтимоий хизматларнинг алоҳида дастурини ишлаб чиқиш;
  • ТМЭКда текширувдан ўтиш ва алоҳида реабилитация дастурининг электрон шаклини яратиш;
  • Миллий ва ҳудудий реабилитация марказларида реабилитация қилиш;
  • протез-ортопедия маҳсулотлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскалар билан таъминлаш;
  • санаторий-курортларда даволаниш;
  • интернат муассасаларига жойлаштириш;
  • уйда хизматлар кўрсатиш, ижтимоий хизматлар алоҳида дастурининг электрон шаклини яратиш;
  • дори-дармонларни ҳисобга олиш ва бериш;
  • қарорлар қабул қилувчи шахсларнинг мониторларида таҳлилий ахборотни акс эттирган ҳолда тақдим этиладиган хизматларнинг кўрсатилиши, ҳажми ва сифатининг мониторинги;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил қилиш, шунингдек иш ўринларини захирага олиш ва ушбу иш ўринларида ишга жойлаштиришни назорат қилиш;
  • кекса ва ногирон кишининг электрон карточкаси архивини юритиш.

 

«Ижтимоий ҳимоя» ИАТ 2020 йил 1 июнгача ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич жорий этилади. Ўша йилнинг августига келиб тизим «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграция платформасига уланиши керак.

 

Дастурда кўриш қобилияти бузилган шахслар учун овозларни қайта эшиттириш бўйича ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва АКТ инфратузилмасини ривожлантириш ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум