Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

АЖ молиявий ҳисоботларни қачон эълон қилади

04.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” 30.08.1996 йилдаги 279–I-сон Қонунга молиявий ҳисоботни эълон қилиш муддатларига тааллуқли ўзгартиришлар киритилди.

 

Эндиликда акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа молия ташкилотлари акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъектининг  бошқа олий бошқарув органи йиллик умумий йиғилиши ўтказилишидан 2 ҳафта олдин кечиктирмай йиллик молиявий ҳисоботни ижобий аудитор хулосаси билан эълон қилиши шарт. Эслатиб ўтамиз, аввал эълон қилиш муддати ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача белгиланганди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.