Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аккредитация қилиш ва сертификатлаштириш соҳасида қандай ўзгаришлар киритилди

13.10.2021

Рус тилида ўқиш

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 2516-4, 9.10.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

 

Қоидаларга қуйидаги асосий тушунчалар киритилди:

  • аккредитация объекти – мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари, шу жумладан уларни баҳолаш жараёнида;
  • мувофиқлик белгиси – муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;
  • инспекция назорати – маҳсулотни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш органларини уларнинг мувофиқликни баҳолаш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш тартиб-таомили.

 

Қоидаларнинг 4-бандида аккредитация соҳасидаги хизматлар учун ҳақ ундирилиши белгиланган. Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (24.04.2019 йилдаги 349-сон ВМҚ билан тасдиқланган) 60-бандига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК (кейинги ўринларда – Марказ) томонидан қуйидаги хизматлар учун ҳақ ундирилади:

  • ҳужжатлар экспертизаси учун;
  • аккредитация объектини баҳолаш учун;
  • тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ўтказилган аккредитация объектининг инспекция назорати учун;
  • аккредитация соҳасини долзарблаштириш учун.

 

Қоидаларнинг 6-8-бандларида қуйидагилар белгиланган:

  • «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўз вазифаларининг бир қисмини маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига ва синов лабораторияларига (марказларига) ўтказишга ҳақлидир;
  • аккредитация объекти аккредитация қилинганида Марказ билан аккредитациядан кейинги шартнома тузилади, унга кўра объект аккредитация белгисини қўллаганлик учун аккредитация соҳасида кўрсатилган пуллик хизматлар тушумнинг 5%и миқдорида ажратма ўтказади;
  • Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 62-бандига мувофиқ ушбу Қоидаларда назарда тутилган хизматлар учун тўловлар Марказнинг сарфланган вақтидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Сертификатлаштиришнинг натижалари ижобий бўлганда, маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш органи билан импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар (сертификатлаштиришга номзод) ўртасида битим тузилади (Қоидаларнинг 15-б.). Унга кўра импорт қилувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловни БҲМнинг ярим баравари миқдорида амалга оширади. МДҲ мамлакатларининг «Маҳсулотлар ва хизматлар сифати соҳасидаги хизматлари учун» мукофоти лауреатлари бўлган маҳаллий корхоналар номзод маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати амал қилиш муддатида мувофиқлик белгисидан фойдаланганлик учун бир марталик тўловдан озод этилади (24.04.2019 йилдаги 348-сон ВМҚнинг 1-б.).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16