Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алимент бўйича қарзлар тўланганда жиноий ва маъмурий жавобгарлик бўлмайди

11.01.2018

 

9.01.2018 йилдаги ЎРҚ-459-сон Қонун билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Демак, қарздорлар томонидан вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсиз шахслар, шунингдек  меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож бўлган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар таъминоти учун алиментлар тўланишини таъминлаш бўйича қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган.

 

Биринчидан, ЖКнинг 122 ва 123-моддалари бўйича жиноий жавобгарлик худди шундай қилмишлар учун олдин маъмурий жавобгарликка тортилишсиз энди мумкин эмас (яъни қонунбузарликни 1 йил мобайнида такрор содир этганлик талаб этилади).

 

Бироқ, бу бўйин товловчилар тақдирини унча жиддий енгиллатмайди.  МЖтКнинг янги 474 ва 475-моддалари бўйича ундирув - 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ. Уни маъмурий ишлар бўйича судьялар тайинлайди.  Ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача бўлган болалари бўлган аёлларга, 14 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронларига қамоқ ўрнига қатъий ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида жарима тайинланади.

 

Иккинчидан, ҳам жиноий, ҳам маъмурий жавобгарлик илгаригидек муддати 3 ой ўтказиб юборилгандан кейин эмас, балки алимент тўлашдан тўлиқ 2 ой бўйин товлагандан бошлаб юзага келади.

 

Учинчидан, алимент тўлаш бўйича қарзларни бартараф этиш ҳам маъмурий , ҳам жиноий жавобгарликдан озод этилишни тўлиқ ҳажмда кафолатлайди. 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ ёки ЭКИҲнинг 20 баравари миқдорида маъмурий жариманинг олдини олиш учун зарарни ишни кўриш даврида қоплашга улгуриш керак. Жиноят суд ишларини юритиш доирасида ҳукм чиқарилгунча ҳам, у чиқарилгандан кейин ҳам зарарни қоплаш имконияти мавжуд (агар ҳукм чиқарилган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти беришга тўғри келади).

 

Бу – муҳим! Шахс неча маротаба жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилганининг фарқи йўқ. Ҳар бир зарарни (қарзни) қоплашда жавобгарликдан озод этилади.

 

Тўртинчидан, ЖКнинг 122-моддасига тузатиш киритилди. Аниқлаштирилишича, алиментни ундириш тўғрисидаги суд буйруғини ижро этмаслик суд қарорини ижро этмаслик каби жазоланади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида 10.01.2018 йилда эълон қилинган, бироқ тузатишлар 10.07.2018 йилда кучга киради.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    



Самир Латипов.

 

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум