Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Алимент тўловлари» жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади

05.08.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2022 йилдаги «Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 427-сон қарори қабул қилинди. 

 

Президентнинг 7.03.2022 йилдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармони билан Мажбурий ижро бюросида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда «Алимент тўловлари» давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

 

Ушбу Жамғармага Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 млрд сўм ўтказилди.

 

Ҳужжат билан Жамғарма маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, шу жумладан Жамғарма маблағлари ҳисобидан алимент тўловларидан қарздорлик тўланадиган ҳолатлар ва шахслар тоифасини белгилашни назарда тутувчи Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қуйидагилар Жамғарма манбаларини шакллантириш манбалари этиб белгиланди:

  • алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслардан ундириладиган маблағлар;
  • вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Жамғарма фаолиятини Мажбурий ижро бюроси бошқаради. Жамғарма томонидан тўловларни тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида барча амалиётлар ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бунда тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16