Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Агентликка ўтказилди

14.08.2017


ПрезидентнингМатбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик деб юритилади) ОАВ, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи этиб белгиланди. Илгари идора давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасидаги вазифаларни ҳал қилиб, ахборот-кутубхона фаолияти билан шуғулланмаган эди.

 

Агентликнинг янги вазифалари:

  • ОАВ фаолиятига доир қонунчилик ижросини таъминлаш;
  • ОАВ, ноширлик, матбаачилик ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш;
  • ОАВ, ноширлик, матбаачилик ва ахборот-кутубхона фаолиятида қонун ҳужжатлари, давлат ва тармоқ стандартларига риоя этилиши, сўз ва ахборот эркинлиги кафолатларига риоя этилиши борасида мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги хуруж ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган чораларни амалга оширишда иштирок этиш;
  • китоб тарғиботи орқали халқимиз маънавиятини юксалтириш, китобхонлик анъаналарини кенг тарғиб қилиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
  • ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нашрларнинг чоп этилиши бўйича мақсадли дастурларни тайёрлаш ва ижросини ташкиллаштириш;
  • хорижда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қилиш, нашриётларга китоб маҳсулотларининг халқаро китоб бозорида ўз мавқеи ва салмоғига эга бўлишида кўмаклашиш;
  • мамлакатимиз фуқаролари ва юридик шахсларининг ахборотларни тайёрлаш, тарқатиш, улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда қатнашиш;
  • мулкчилик шаклидан қатъий назар, ОАВ учун медиа бозорида тенг шароитлар яратиш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • ноширлик ва матбаачилик йўналишидаги техник-технологик базани ривожлантириш, уларни замонавий жиҳатдан янгилаш, стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ОАВ, ноширлик, матбаачилик ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида миллий ва халқаро танловлар, кўргазма-ярмарка ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш;
  • матбуот ва ахборот, ноширлик, матбаачилик, ахборот-кутубхона фаолияти соҳаларида тегишли минтақавий, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

 

Агентликка Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўтказилди, “Тонг юлдузи” ва “Класс!” газеталари ҳамда “Гулхан” ва “Ғунча” журналлари эса Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказилди.

 

Ҳужжат ташкилий тусдаги бошқа қоидаларни ҳам ўз ичига олади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум