Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам нархлар ўзгартирилмоқда

31.05.2023

Рус тилида ўқиш

Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3435, 30.05.2023 йилда рўйхатга олинган)

 

Ҳужжат билан тайёр алкоголь маҳсулотларининг  (пиводан ташқари) 1 литри учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни белгиланмоқда: 

Товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи

Энг кам чакана нарх

Вино

14 400

16 400

Коньяк

57 400

66 000

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлари

 

37 000

43 000

 

Ўрнатилган энг кам улгуржи-сотиш  нархлари ўртача 20 %га, чакана нархлар 16 % га ошмоқда.

 

Маълумот учун: алкоголь  маҳсулотларини энг кам  улгуржи ва чакана нархлардан пастроқ нархда  (пиводан ташқари) сотиш тақиқланган.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.06.2023 йилда кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.