Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни назорат қилиш кучайтирилади

14.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 11.10.2021 йилдаги «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари муомаласини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 634-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 23.07.2020 йилдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармонига ҳамда 23.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4787-сон қарорига мувофиқ қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ҳамда ҳажмини автоматлаштирилган ўлчаш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг назорат харидини амалга ошириш ҳамда уларни экспертиза (тест)дан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низом (1) истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўлчов ускуналарини ва ҳисобга олиш ахборот тизимига ахборот узатувчи бошқа ҳисобга олиш ва қайд этиш воситаларини ўрнатиш тартибини белгилайди. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • ўлчов воситаларини ўрнатиш жойлари;
  • асосий технологик асбоб-ускуналарни ўлчаш воситалари билан жиҳозлаш схемаси;
  • пломбалаш ва пломбаларни ечиш тартиби.

 

Асосий технологик ускуналарни ўлчов воситалари билан жиҳозлаш жойлари ташкилот томонидан алоҳида схемада кўрсатилади. Схема ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Ушбу схеманинг бир нусхаси ташкилотда қолдирилади, иккинчи нусхаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигида сақланади.

 

Ускуналарни қиёслов кўригидан ўтказиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳар икки йилда бир марта амалга оширилади. 

 

Асосий технологик ускуналар ўлчов воситалари билан жиҳозлангандан сўнг ташкилотнинг ваколатли вакили иштирокида Агентликнинг ваколатли ходими томонидан муҳрланади. Пломбалаш тегишли далолатнома билан тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16