Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш талаблари ўзгартирилди

28.06.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2016 йилдаги 199-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (13.02.2003 йилдаги 75-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Энди Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари билан илгари белгиланган ҳолатлардан ташқари қуйидаги ҳолатларда ҳам алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади:

 

- агар маҳсулот болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида бўлса;

 

- сотиш жойларида алкоголли ичимликлар йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, агар алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларининг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаса;

 

- алкоголли маҳсулот идишида ёки тамаки маҳсулоти қутисида (ўрамида) уларни истеъмол қилишнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги матн ва (ёки) расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда.

 

Қоидаларга алкоголли маҳсулотларни ва тамаки маҳсулотларини сотаётган сотувчи кўриниши йигирма ёшдан кичик кўринган харидордан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса сотишни рад этиши шартлиги ҳақидаги мажбурият киритилди.

 

Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларига юқорида кўрсатилган ўзгартиришлардан ташқари, алкоголли ичимликларни олиб чиқиб кетиш учун сотиш ва савдо автоматлари орқали сотиш тақиқланиши ҳам киритилди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум