Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пенсия тайинлаш ва ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш қоидалари қандай ўзгармоқда Аграр соҳада субсидия ва суғурта тизими қандай ўзгаради Солиқ органлари назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабардор қилишни талаб қилмоқда: бухгалтер нима қилиши керак

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим қандай тақсимланади?

08.08.2017


Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2907, 2017 йил 28 июль) билан Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ўрнатилишича, тўловчилар йиғимларни тўлаш учун тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида йиғим тури ва мақсади ҳамда ўзи жойлашган ҳудуд учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказади.

 

Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Молия вазирлиги Ахборот тизимида қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маблағларнинг 90%и Давлат бюджетига, 10%и "ягона дарча" марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Адлия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
  • Тошкент шаҳрида маблағларнинг 80%и Давлат бюджетига, 10%и "ягона дарча" марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Адлия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ва 10%и Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарларини ишлаб чиқариш департаментининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 
 Самир Латипов.