Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алоҳида шароитларда солиқлар қандай тўланади

03.12.2020

Рус тилида ўқиш

 

Пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича 2020 йилда қабул қилинган чора-тадбирлар юзасидан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди (1.12.2020 йилдаги ЎРҚ-652-сон Қонунга қаранг).

 

Хусусан, Солиқ кодексига янги боб киритилди. У алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажаришга бағишланган. Материал эълон қилинаётган пайтда долзарб бўлган ўзгартиришларни кўриб чиқамиз.

 

Биринчидан, 2020 йилда Президент қуйидагиларни назарда тутувчи НҲҲларни қабул қилишга ҳақлидир:

  • СКда ва «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва йиғимлар (ҚҚС ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бундан мустасно) ставкаларини ўзгартириш;
  • СКда белгиланган солиқлар, шу жумладан улар бўйича бўнак ва жорий тўловлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддатларини узайтириш;
  • солиқ, молиявий ҳисоботларни ва (ёки) солиқларни ҳисоблаб чиқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, шунингдек уларни тақдим этмаганлик (ўз вақтида тақдим этмаганлик) учун жавобгарликни қўлламаслик асослари ва (ёки) шартларини тақдим этиш муддатларини узайтириш;
  • солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш, шунингдек уларни бериш тартиби ва шартларини қайта кўриб чиқиш;
  • солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни тўлаш тўғрисидаги талабномаларни жўнатиш ва ижро этиш муддатларини, шунингдек солиқлар, йиғимлар, пенялар ва жарималарни ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш муддатларини узайтириш;
  • солиқлар ва йиғимлар бўйича (ҚҚС ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бундан мустасно) солиқ имтиёзларини бериш;
  • солиқлар, пенялар ва жарималарни мажбурий ундириш чораларини тўхтатиб туриш.

 

Ушбу ҳужжатларнинг амал қилиши даврида юзага келадиган барча ҳуқуқий муносабатлар Президент ҳужжатларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.  

 

Иккинчидан, солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловлари бўйича фоизсиз кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг вақтинчалик тартиби амал қилади:

1) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича – маҳаллий давлат органларига ваколат берилади. 2020 йил 31 декабрга қадар соддалаштирилган асосда, 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга берилиши мумкин. Солиқ тўловчининг аризаси ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг хулосалари асос бўлади. Бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди;

2) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимоий солиқ ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича – ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушумлар миқдори 2020 йилнинг I чорагидаги даромади ўртача ойлик кўрсаткичга нисбатан 50%дан кўпроқ қисқарадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорларга. Қуйидаги солиқларни кечиктириб тўлаш имконияти 2020 йил 1 октябрга қадар тақдим этилади:

а) ижтимоий солиқ бўйича – 6 ой мобайнида тенг улушларда, солиқларни тўлаш муддатларидан кечиктирмай (СК 407-м. 5-қ. ва 408-м. 4-қ.га қаранг);

б) 12 ой мобайнида тенг улушларда тўланади:

  • юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича – солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатидан кечиктирмай (СК 417-м. 6-қ.), якка тартибдаги тадбиркорлар учун эса – ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича – солиқ тўлаш муддатидан кечиктирмай (СК 432-м. 1-қ.), якка тартибдаги тадбиркорлар  учун эса – ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – солиқ бўйича бўнак тўловларини тўлаш муддатидан кечиктирмай (СК 448-м. 3-қ.);
  • айланмадан олинадиган солиқ бўйича – ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай.

Солиқ органидаги қуйидаги маълумотлар асос ҳисобланади:

  • солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича – мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдириш (СК 417-м. 6-қ., 432-м. 1-қ. ва 448-м. 3-қ.га қаранг), якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан эса – мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдиришнома;
  • солиққа доир ҳисобга олиш жойи бўйича – айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) қўллаш тўғрисидаги билдириш, у солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун белгиланган муддат билан бир вақтда тақдим этилади.

 

Солиқ тўловчилар томонидан солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича кечиктиришни (бўлиб-бўлиб тўлашни) солиқ органларини хабардор қилмаган ҳолда қўлланилганлигига солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини ўз вақтида тўламаганлик сифатида қаралади. Бундай солиқ тўловчиларни аниқлаган солиқ органлари тўланмаган солиқларнинг, солиқлар бўйича бўнак тўловларининг суммасига пеня ҳисоблайди (СК 110-м.га қаранг).

 

Иккала ҳолатда ҳам қуйидаги икки қоида амал қилади:

а) СКнинг 11-бобида назарда тутилган солиқларни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тартиби бундай ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди;

б) солиқларни, солиқлар бўйича бўнак тўловларини тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган даврда корхона тугатилган тақдирда кечиктирилган (бўлиб-бўлиб) тўлаш имкоятини берилган тўлов суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бюджет тизимига тўланади.

 

Бундан ташқари, 2020 йилда солиқ тўловчи жорий ҳисобот даври биринчи чорагининг 20-кунигача жорий ҳисобот даври учун фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига мўлжалланаётган фойдадан келиб чиққан, фойда солиғини ўтган чорак натижалари асосида ҳисоблаб чиқаришнинг белгиланган талаби бекор қилинган ҳолда тақдим этишга ҳақлидир. Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини камайтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, солиқ органлари ҳар ойлик бўнак тўловлари суммасини қайта кўриб чиқишга ҳақли.

 

Учинчидан, вақтинчалик солиқ имтиёзлари амал қилмоқда. 2020 йил 31 декабргача бўлган даврда:

1) туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, «Uzbekistan Airways» АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, «Uzbekistan Airports» АЖ ва унинг таркибига кирувчи МЧЖ шаклидаги халқаро аэропортлар, шунингдек «Ўзаэронавигация маркази» ДУК:

  • юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади;
  • 1%лик ставка бўйича ижтимоий солиқ тўлайди;

2) товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларни қўлловчи ҚҚС тўловчилар солиқни ҳар чораклик асосда, СК 37-бобида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаришга ва тўлашга ҳақли;

3) фойда солиғини ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига СК 299-м. 4-қ.да кўрсатилган даромадлар киритилмайди;

4) қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳисоблашни ҳамда тўлашни СК 392 ва 408-моддаларида кўрсатилган, карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини мажбурий тарзда тўхтатиб турган солиқ тўловчиларга нисбатан тўхтатиб туриш фаолиятни амалга ошириш жойидаги солиқ органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида юбориладиган фаолиятнинг вақтинчалик тўхтатиб турилиши тўғрисидаги билдириш асосида амалга оширилади. Солиқ тўловчи фаолияти тикланган тақдирда фаолиятни амалга ошириш бошлангунга қадар бу ҳақда солиқ органларини шунга ўхшаш тартибда хабардор қилиши шарт;

5) коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин объектларини қуриш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш материаллари ва бошқа товарлар ҚҚСни ва акциз солиғини тўлашдан озод этилади;

6) СКнинг 415-м. 3-қ., 422-м. 6-қ., 429-м. 9-қ. ва 437-м. 4-қ.да назарда тутилган, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланган объектларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган солиқ ставкалари, улар бўйича пеня ҳисоблаш ва қарздорликни мажбурий ундириш чоралари қўлланмайди.

 

Бу – муҳим! Юқорида қайд этилган нормалар орқага қайтиш кучига эга ҳамда 2020 йил 1 мартдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.

 

Таҳририятдан: «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ҳам бир қатор узгартиришлар киритилди, уларнинг мазмун-моҳияти 19.03.2020 йилдаги ПФ-5969-сон Фармоннинг «в» кичик бандида, 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 7-бандида ҳамда 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармоннинг 1-банди «б» кичик бандида акс эттирилган.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум