Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Алвидо, қамоқ!

08.11.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги Фармонида 01.04.2017 йилдан бошлаб қамоқ жиноий жазонинг бир тури сифатида ЖКдан олиб ташланиши айтилган. Бугунги шарҳимизда энди маҳкумларга енгилроқ бўладими ёки йўқ, деган саволга жавоб излаймиз.

Кундалик турмушда қамоқ сўзи ҳибсга олиш атамаси билан адаштирилади. Хорижий қонунчиликда “қамоқ” сўзининг кўп ишлатилиши, асосийси, хорижий оммавий ахборот воситалари, кино ҳамда адабий асарларда у жиноятчиликда гумондор ва айбланувчи шахсларга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чораси сифатида ишлатилиши бунга асосий сабабдир. Телевизор экранларида қад росталаган детектив: «Сиз қамоққа олиндингиз!» – дейди-да, қочиб кетмаслиги учун жиноятчининг қўлларига кишан солади. Кейин жиноятчини полиция участкасига олиб боришади ва бирор кимса унинг учун гаров пулини киритиши ҳамоноқ озодликка чиқаришади. Ўзбекистоннинг жиноят ҳамда жиноят-процессуал қонунчилиги билан яхши таниш бўлмаган одамни чалкаш фикрлар чулғай бошлайди: қамоқми бу, ҳибсга олишми, балки ушлаб туришдир?

 

Бундан ташқари, ҳамма яхши биладиган ва кўпинча безорилар ва тартиббузарларга нисбатан қўлланиладиган 3-15 суткалик маъмурий жазо ҳам кўпинча қамоқ дейилади. Бу бежиз эмас, чунки бундай чора аслида  «маъмурий қамоққа олиш» деб аталади. Бироқ, «қамоқ» ва «маъмурий қамоққа олиш» алоҳида-алоҳида тушунчалардир.

 

Аниқлик киритамиз. Қонунга кўра, қамоқ – бу шахсни батамом ажратилган шароит остида сақлаш кўринишидаги жиноий жазо тури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2016 йилдаги ПФ–4850-сон “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида айнан шу қамоқ сўзини олиб ташлаш хусусида гап бормоқда.

 

Бу нима учун қилиняпти?

 

Қамоқ муддати 1 ойдан 6 ойгача (ЖК 48-модда) бўлса-да, озодликдан маҳрум қилишга нисбатан қисқа муддатни ўз ичига олишига қарамай, у ҳатто собиқ жиноятчилар учун ҳам оғир синовдир.

 

Гап шундаки, ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан маҳбус жазони ўташ колониясида эмас, балки айнан қамоқда жазони ўташга кўпроқ қийналади. Колониялардан фарқли ўлароқ қамоқда одамлар кенг турар жойларда эмас, балки тор умумий хоналарда, алоҳида холатларда яккаланган камераларда сақланади. Бу эса қуёш нурлари ва тоза ҳаводан одамни бебаҳра қолдиради ва камерадошларидан бўлак бошқалар билан мулоқот қилиш имкониятини йўққа чиқаради. Қамоқда маҳбуслар умумий ва қатъий тартибли колониялардагига нисбатан анча-мунча қаттиққўллик билан сақланади. Шу боис жазони ўтаётган ашаддий тартиббузарларни айнан ўша ерга ўтказишади.

 

Шу билан бирга қамоқ кўринишидаги жазо ўталаётган қамоқ уйларида сақлаш тартиби ва шароити турмалардан кўра қатъий ва айбдор учун анча қийинчилик туғдиради (қиёсий жадвални кўринг).

 

Эҳтиёж

Умумий режим

Қатъий режим 

Алоҳида режим

Турма

Қамоқ

Озиқ-овқатлар ва биринчи даражали зарур товарларни олиш

Озиқ-овқатлар ва биринчи даражали зарур товарларни бир ойда ЭКИҲнинг икки баробари миқдорида харид қилишлари мумкин.

Озиқ-овқатлар ва биринчи даражали зарур товарларни бир ойда ЭКИҲнинг бир ярим баробари миқдорида харид қилишлари мумкин.

Озиқ-овқатлар ва биринчи даражали зарур товарларни бир ойда ЭКИҲнинг бир баробаригача миқдорда харид қилишлари мумкин.

Озиқ-овқатлар ва биринчи даражали зарур товарларни бир ойда ЭКИҲнинг бир баробаригача миқдорда харид қилишлари мумкин.

Озиқ-овқатларни харид қилиш фақат тиббий хулоса натижаларига кўра рухсат этилади. Биринчи даражали зарур товарларни бир ойда ЭКИҲнинг 0,3 баробаригача миқдорда харид қилишлари мумкин.

Сайр

Талаб этилмайди.

Талаб этилмайди.

Талаб этилмайди.

Кунига бир соат.

Умумий қоидага кўра, кунига 1 соат.

Учрашув 

Йилига 4 та қисқа муддатли ва 4 та узоқ муддатли  учрашувга рухсат берилади.

Йилига 3 та қисқа муддатли ва 3 та узоқ муддатли учрашув.

 

 

Йилига 2 та қисқа муддатли ва 2 та узоқ муддатли учрашув.

Йилига 2 та қисқа муддатли ва 2 та узоқ муддатли учрашув.

Умумий қоидага кўра, учрашувларга рухсат берилмайди.

Телефон сўзлашувлари

Йилига 6 та  телефон сўзлашуви.

 

 

Йилига 4 та  телефон сўзлашуви.

Йилига 3 та  телефон сўзлашуви.

Йилига 2 та  телефон сўзлашуви.

Умумий қоидага кўра, телефон сўзлашувларига рухсат берилмайди.

Посилка, передача, бандероллар

Йилига 6 та посилка ёки передача, 6 та бандерол.

Йилига 4 та посилка ёки передача, 4 та бандерол.

Йилига 3 та посилка ёки передача, 3 та бандерол.

Йилига 2 та посилка ёки передача, 2 та бандерол.

Умумий қоидага кўра, посилка олиш ҳуқуқи берилмайди. Бир маротаба биринчи даражали зарур товарлар билан бандерол олиш мумкин.

 

Кўриниб турибдики, қамоқ маҳбусни деярли ҳамма нарсадан маҳрум қилади. Шу боис қамоқнинг олиб ташланиши жиноий қонунчиликни либераллаштириш, маҳкумларнинг ҳаётини енгиллаштириш йўлидаги жиддий қадам бўлади. Президентнинг  21.10.2016 йилда эълон қилинган Фармонини эса фақат қўллаб-қувватлашимиз мумкин.

 

Яна бир муҳим ижобий омиллардан бири жиноятлар учун қамоқ жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш билан боғлиқ бўлмаган жазо турларини (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва бошқалар) қўллашни кенгайтириш режалаштирилган. Бу эса айбдорлар учун ҳам, давлат бюджети учун ҳам фойдали бўлиши шубҳасиз.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

Мавзуга оид материаллар:

 

Судьялар ўз лавозимини муддатсиз эгаллаши мумкин

 

Тадбиркорларни режадан ташқари ва муқобил текширишлар  бекор қилинади

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16