Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Андижон вилоятида “Ипак йўли” ЭИЗ ташкил этилади

19.02.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 15.02.2024 йилдаги “Андижон вилоятида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сон қарори қабул қилинди.

 

Андижон вилоятида юқори технологияли ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва ҳудуд аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Буюк Ипак йўлида жойлашган мамлакатлар билан савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Андижон вилояти Андижон туманида “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.

 

“Ипак йўли” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

  • ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш, “Ипак йўли” ЭИЗ иштирокчилари ўртасида ҳамда республиканинг бошқа ҳудудлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори даражадаги саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш;
  • вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли учун доимий иш ўринлари яратиш.

 

“Ипак йўли” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. “Ипак йўли” ЭИЗ фаолияти давомида унинг иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар татбиқ этилади.

 

Андижон вилояти Андижон туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган жами 218,18 гектар, шундан 201,23 гектар суғориладиган ер участкалари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида 2025 йил 1 январга қадар суғориладиган ерлар тоифасига ўтказиладиган янги ер участкалари ўзлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16