Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Андижон вилоятида махсус саноат зонаси ташкил этилади

29.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 27.05.2021 йилдаги «Машинасозлик ва электротехника махсус хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5128-сон қарори қабул қилинди.

 

«Машинасозлик ва электротехника махсус хаби» (кейинги ўринларда – Саноат хаби) Андижон вилояти ҳудудининг 105 гектар майдонида ташкил этилади. Унинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. Ушбу муддат мобайнида Саноат хаби ҳудудида махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади.

 

Саноат хабининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга машинасозлик ва электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • вилоятнинг машинасозлик ва электротехника саноатидаги ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
  • вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида машинасозлик ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш.

 

Саноат хаби ҳудудида фақат машинасозлик ва электротехника соҳаларидаги лойиҳалар жойлаштирилади. Уларнинг ташаббускорларига қурилган бинолар ва иншоотлар ижара шаклида, ер майдонлари эса уларнинг хоҳишига мувофиқ доимий фойдаланишга ажратиб берилади.

 

МИЗ маъмурий кенгаши ва дирекциясининг ваколатлари, шунингдек бино ва иншоотлар қуриш ишлари МЧЖ шаклидаги Саноат хаби бошқарувчи компанияси томонидан амалга оширилади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Саноат хабининг ташкил этилиши ва унинг ҳудудида машинасозлик ва электротехника соҳаларига ихтисослашган лойиҳалар жойлаштирилишини ташкил этишга масъул ҳисобланади.

 

Саноат хаби ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар уларнинг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асослари «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилади. Бунда хулосалар бериш муддатлари 15 календарь кундан ошмаслиги лозим. Бошқарувчи компания томонидан ишлаб чиқариш лойиҳаларини Саноат хаби ҳудудида жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқиш муддати хулоса бериш жараёни билан бирга 25 календарь кундан ошмаслиги керак.

 

Саноат хабини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ер хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларнинг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари 5 йилгача бўлган даврда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.

 

Саноат хабида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини яратиш билан боғлиқ тадбирлар Президентнинг 18.12.2020 йилдаги ПҚ-4929-сон қарорида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум