Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ангро» маҳсулотлари дорихоналарда қандай реализация қилинади

05.11.2018

Рус тилида ўқиш

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3082, 31.10.2018 йил) билан дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тасдиқланди. У 2019 йил 2 февралдан кучга киради.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан бошлаб дорихоналар ва уларнинг филиаллари «ангро» маҳсулоти - йирик қадоқда ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган, шунингдек, кейинчалик тайёр дори воситаларини ишлаб чиқариш/тайёрлаш учун ишлатиладиган дори воситасини реализация қилишлари мумкин (24.09.2018 йилдаги ПҚ-3948-сон Президент қарори).

 

Қабул қилинган ҳужжат дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини махсус ускуналардан фойдаланган ҳолда қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш тартибини белгилайди. Бунда ушбу ҳужжатнинг кучга кириш санаси эътиборни жалб қилади. Бундан келиб чиқадики,  «ангро» маҳсулотини реализация қилишга 1 ноябрдан рухсат берилган, бунинг учун белгиланган талаблар эса келаси йилнинг февраль ойидан амал қила бошлайди.

 

«Ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш,  маркировка ва реализация қилиш дори воситаларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади.

 

Дорихона шароитида қадоқланган, ўралган ва маркировка қилинган «ангро» маҳсулоти улгуржи реализация қилинмайди. Уни чакана реализация қилиш эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рецептлар бўйича ёки рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.

 

Маҳсулотларни сақлаш, қадоқлаш, ўраш ва маркировка қилиш СанҚваМ 0337-16-сон талабларига мувофиқ амалга оширилади. Ушбу барча жараёнлар фармацевтик маълумотга эга бўлган қадоқловчи томонидан амалга оширилади ҳамда қоғоз ёки электрон шаклдаги (унинг шакли ҳужжат билан тасдиқланган) махсус журналда ёзиб қўйиш билан расмийлаштирилади. Жавобгар шахс этиб олий фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис тайинланади.

 

Дорихоналардаги «ангро» маҳсулоти сифатини назорат қилиш фармацевт-аналитик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибга (рўйхат рақами 2990, 3.04.2018 йил) мувофиқ амалга оширилади.

 

«Ангро» маҳсулоти маркировкасида Дори воситаларининг хавфсизлиги умумий техник регламентида кўрсатилган шартли белгилар ва ёзувлардан ташқари қуйидаги ёзувлар кўрсатилади:

  • ишлаб чиқарган ташкилот номи, давлати, серия рақами;
  • қадоқланган санаси, яроқлилик муддати ва нархи.

 

«Ангро» маҳсулотини реализация қилиш дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.02.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16