Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Архив ҳужжатлари билан ишлаш қоидалари тасдиқланди

13.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 йилдаги 706-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 15 майдаги ПФ-5997-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, архив ишини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

 

Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом билан фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби белгиланган. Хусусан, давлат архивларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун ариза бериш ёки расмий хат тақдим этиш зарур.

 

Мурожаат 3 иш куни ичида кўриб чиқилади, ижобий қарордан кейин фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун бир йил муддатга рухсатнома тақдим этилади. Фойдаланувчининг мурожаатига биноан рухсатнома яна худди шу муддатгача узайтирилиши мумкин.

 

Чет эл фуқароси бўлган фойдаланувчилар давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан Ташқи ишлар вазирлигининг ёзма розилиги билан фойдаланади.

 

Ўқув залида фойдаланувчиларга йиғмажилдлар ва микронусхалар бир ой муддатга берилади. Алоҳида қимматли ҳужжатлар, агар уларнинг фойдаланиш нусхалари бўлмаса, фойдаланувчиларга икки ҳафтадан кўп бўлмаган муддатга берилади. Ноёб ҳужжатлар 5 кунга берилади. Ўқув залларига кириш ва архив ҳужжатларидан фойдаланиш бепул амалга оширилади.

 

Шунингдек, қабул қилинган ҳужжат билан  хорижий давлатлардан архив ҳужжатлари сўрови бўйича мурожаатдарни ижро этиш бўйича қоидалар белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум