Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Электрон тижорат иштирокчилари қандай солиқ ставкаларини қўллайдиларЙўриқнома: ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза қандай бериладиОнлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва тўловни кечиктириш қандай акс эттирилади

Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

27.03.2021

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3289, 23.03.2021 й. ) билан янгиланган асосий дори воситалари рўйхати (АДВР) тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикасининг асосий дори воситалари ва тиббий буюмлари рўйхатини тузиш бўйича Йўриқномага мувофиқ АДВР Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган фармакотерапевтик таснифлаш асосида шакллантирилади.

 

Мазкур рўйхатдан тиббиёт муассасаларининг эҳтиёжини таҳлил қилишда, харидларни оқилона ташкил этиш ва дори воситаларини тақсимлашда, ходимларни уни тўғри қўллашга ўргатиш, маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан асосий дори воситалари ишлаб чиқарилишини рағбатлантиришда, асосий дори воситалари мавжудлигини мониторинг қилиш ва нархини шакллантиришда фойдаланилади.

 

Дори воситалари халқаро патентланмаган номи билан дозаси ва чиқарилган шакли кўрсатилган ҳолда АДВРга киритилади. Дори воситалари халқаро патентланмаган номга эга бўлмаган тақдирда, унинг ўрнини босувчи ном ёки таркиб кўрсатилади.

 

Янги рўйхатга дори воситаларининг 43 гуруҳи бўйича препаратлар дозалари кўрсатилмаган ҳолда берилган. Хусусан, асосан марказий нерв тизимига таъсир қилувчи, психотроп дори воситалари, аналгетик воситалар, асосан периферик холинергик жараёнларга таъсир қилувчи дори воситалари ва бошқалар киритилган.

 

Рўйхат Савдо-саноат палатаси ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан келишилган.

 

Мазкур буйруқ билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи (рўйхат рақами 3045, 27.07.2018 й.) билан тасдиқланган асосий дори воситалари рўйхати ўз кучини йўқотади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум