Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Асосий солиқлар бўйича ставкалар сақлаб қолинди

05.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан 2017 йил учун солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкалари тасдиқланди.

Қуйидаги солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ставкалар 2016 йилги даражада сақлаб қолинди:

  • ЖШДС –ноль, энг кам - 7,5%, ўрта - 17% ва энг юқори - 23% ставкали тўрт босқичли шкала;
  • ЯИТ – микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари – 15%; бошқа тўловчилар учун – 25%;
  • ЯСТ – фаолият турига боғлиқ ҳолда;
  • Дивидендлар ва фоизлар кўринишида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ – 10%;
  • ҚҚС – 20%;
  • Фойда солиғи – базавий - 7,5%; тижорат банклари учун – 15%; аукционлар ўтказишдан, юридик шахсларнинг аукционлардан ва концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (шу жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан олган даромади (фойдаси)га – 35%;
  • ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш  солиғи – 8%;
  • Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар:

- Пенсия жамғармаси – 1,6%; 

- Республика йўл жамғармаси – 1,4 %; 

- Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси – 0,5%;

  • юридик шахслардан олинадиган  мол-мулк солиғи – 5%;
  • ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ ва махсус тўловлар – ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, қўшимча фойда солиғи, бонуслар;
  • ягона ер солиғи  0,95%;
  • Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар;
  • товарларнинг айрим турлари билан савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ирина Ахметова
экспертимиз. 

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17