Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аттракционлар хавфсизлиги қандай таъминланади

30.11.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2022 йилдаги 677-сон қарори билан Аттракционлар хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти тасдиқланди.

 

Регламентга мувофиқ, аттракцион бошқариш тизимлари огоҳлантириш сигнализацияси ва хавфли вазиятларни келтириб чиқарувчи носозликлар ҳақида огоҳлантиришнинг  бошқа воситаларидан иборат.

 

Aттракционни ишга тушириш, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш фақат ишга туширишни бошқариш органи орқали амалга оширилади. Аттракционларнинг ҳаракатланувчи қисмлари улар шикаст етказиши мумкин бўлган зоналарга одамлар киришининг олдини олувчи тўсиқлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.

 

Aттракционнинг барча тўсиқлари уларни фақат махсус асбоблар ёрдамида очиладиган тарзда мустаҳкамланиши лозим. Аттракционга кириш жойида соғлиғи, ёши, бўйи ва вазни бўйича аттракциондан фойдаланишга оид чекловлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилиши лозим.

 

Аттракционлар олдида охирги ва кейинги назорат текширувлари тўғрисида маълумот акс эттирилган ахборот тахтачаси жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2022 йилда кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум