Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Аудиторлик ҳисоботлари ва хулосалари қандай тузилади?

06.12.2016

Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2844, 2016 йил 1 декабрь) билан Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (70-сон АФМС) "Молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси" тасдиқланди.

I.     Аудиторлик ҳисоботи

 

Аудиторлик ҳисоботининг таркиби кириш, таҳлилий ва якуний қисмлар (“Аудиторлик ҳисоботи” ҳамда “Аудиторлик ташкилоти ҳисоботи” номлари тенг аҳамиятли) номларидан иборат бўлиши керак. Буюртмачи билан келишган ҳолда ҳисобот қўшимча қисмларга эга бўлиши мумкин. Ҳужжатда аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир қисми сақлаши керак бўлган маълумотлар ва ахборотнинг тузатишлар киритилган рўйхати келтирилади.

 

Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети рақамланган, аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши шарт.

 

Аудиторлик ҳисоботи асосида аудиторлик хулосаси тузилади.

 

II. Аудиторлик хулосаси

 

Аудиторлик ташкилоти аудиторлик текшируви натижаларига кўра қуйидагиларга баҳо бериши лозим:

 

  • аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фикр билдириш учун етарли ва лозим даражадаги далиллар олинганлигига;
  • алоҳида-алоҳида ёки умумий биргаликда олинганда тузатилмаган бузиб кўрсатишлар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳим ҳисобланишига;
  • қабул қилинган ҳисоб сиёсатининг асосланганлигига ва унинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигига;
  • молиявий ҳисоботда акс эттирилган ахборотнинг ишончли, қиёсланувчанли, тушунарли ва ўринли эканлигига;
  • молиявий ҳисоботнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тузишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигига.

 

Аудиторлик хулосасида аудиторлик ташкилотининг ижобий ёки модификацияланган фикри ифодаланиши мумкин.

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик муносабатларида унинг молиявий аҳволини, молиявий натижаларини ҳаққоний акс эттирса ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келган ҳолларда ижобий фикр билдирилади.

 

Модификацияланган фикр қуйидаги ҳолатларда билдирилади:

  • олинган аудиторлик далиллари асосида умумий ҳолда кўрилаётган молиявий ҳисобот муҳим бузиб кўрсатишларга эга бўлса;
  • умумий ҳолда кўрилаётган молиявий ҳисобот муҳим бузиб кўрсатишларга эга эмаслигини аниқлаш учун етарли даражадаги тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаса. 

 

Модификацияланган фикр бир нечта турга бўлинади.

 

Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботида аҳамиятли бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлса ва уларнинг хўжалик юритувчи субъект томонидан бартараф этилмаслиги, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни чалғитиши мумкин бўлган ҳолларда салбий фикр билдирилган аудиторлик хулосаси тузилади.

 

Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда ҳам салбий фикр билдирилади:

  • хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операциялари молиявий ҳисоботда ҳаққоний акс эттирилган, лекин улар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келмаганда;
  • хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти аниқланган бузиб кўрсатишларни бартараф этиш мақсадида молиявий ҳисоботга тузатишлар киритишга рози бўлмаганда. 

 

Изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик хулосаси қуйидаги ҳолларда тузилади:

 

- агар аудиторлик ташкилоти етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиб, алоҳида-алоҳида ёки умумий ҳолда кўриб чиқилаётган бузиб кўрсатишларнинг таъсири муҳим ҳисобланиб, бироқ молиявий ҳисоботнинг кўпчилик муҳим элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келганда;

 

- агар аудиторлик ташкилоти ўз фикрини асослаш учун етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаганда, бироқ у аниқланмаган бузиб кўрсатишларнинг таъсири молиявий ҳисобот учун муҳим бўлиши мумкин, лекин молиявий ҳисоботнинг кўпчилик муҳим элементларига таъсир қилмайди деган хулосага келганда.

 

Аудиторлик ташкилоти фикр билдириши учун зарур бўлган етарли даражадаги аудиторлик далилларини олиш имконияти бўлмаган тақдирда, фикр билдиришни рад этиши мумкин. Бу ҳолда фикр билдириш рад этилган аудиторлик хулосаси тузилади

 

Аудиторлик хулосасининг таркибий тузилмаси қуйидаги қисмлардан иборат:

 

- аудиторлик хулосасининг номи;

 

- адресати;

 

- кириш қисми;

 

- қайд этиш қисми;

 

- якуний қисми;

 

- аудиторлик хулосасини бериш санаси;

 

- аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзоси, аудиторлик ташкилотининг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда).

 

Аудиторлик ташкилоти модификацияланган фикр билдирган тақдирда у мажбурий элементларга қўшимча равишда алоҳида махсус қисмни киритиши шарт ва у якуний қисмдан олдин жойлаштирилади. У қўшимча тушунтириш қисмини киритиши мумкин ва у якуний қисмдан кейин жойлаштирилади.

 

Аудиторлик хулосаси ёзма кўринишда тайёрланиши керак. Аудиторлик хулосасига унга нисбатан фикр билдирилган, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъект томонидан санаси кўрсатилган ва имзоланган молиявий ҳисоботнинг нусхаси илова қилинади.

 

Аудиторлик хулосасининг нусхаси миқдори аудиторлик ташкилоти ва буюртмачи ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланади ва улар молиявий ҳисобот нусхаси илова қилинган аудиторлик хулосасидан камида бир нусхадан олишлари керак. 

 

Аудиторлик хулосаси тегишли молиявий ҳисобот билан биргаликда хўжалик юритувчи субъект томонидан эълон қилиниши мумкин.

 

Кўрсатилишича, аудиторлик ташкилоти аудиторлик ҳисоботлари ва аудиторлик хулосаларининг нусхаларини, шу жумладан ушбу ҳужжатларнинг электрон версияларини, камида беш йил муддатда ишончли сақланишини таъминлаши керак.

 

Ҳужжат 6.03.2017 йилда кучга киради,  70-сон АФМСнинг амалдаги таҳрири эса молия вазирининг 1.12.2016 йилдаги буйруғига (рўйхат рақами 1016-1) кўра худди шу санада ўз кучини йўқотади.

  

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан  яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


  

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум