Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Авиация хавфсизлигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

20.04.2018

 

МЖТКнинг 116 ва 117-моддаларига тузатиш киритилди, шунингдек авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида янги модда киритилди. 18.04.2018 йилдаги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган.

 

Парвозлар хавфсизлиги қоидаларини бузиш: таркиблар кўпайтирилди жавобгарлик оширилди

 

МЖТКнинг 116-моддаси илгари маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг бешта мустақил таркибини ўз ичига олган эди. Унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг моҳияти қуйидагилардан иборат:

а) иккита таркиб диспозициясига тузатишлар киритилди.

 

МЖТКнинг 116-моддаси 1-қисмига биноан жарима солинадиган қилмишларнинг тўлиқ рўйхати, - аэропорт, аэродром маъмуриятининг рухсатисиз пиротехника буюмларини ёқиш ёхуд ҳаво кемаларининг учиши учун хавфли бўлган ва паррандаларнинг кўплаб йиғилишига сабаб бўлувчи объектлар қуриш – анча умумий бўлган формулировка билан алмаштирилди. Натижада, аэродром ҳудудида парвозлар хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай фаолиятни келишилмаган ҳолда амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилади.

 

Маст ҳолдаги экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш билан бир қаторда  алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолатида бўлган шахс томонидан ҳаво кемасини бошқарадиган ёхуд текширувдан ўтишдан бўйин товлайдиган шахсларнинг ўзлари ҳам МЖТКнинг 116-моддаси 5-қисмига биноан жавобгарликка тортилади.

 

б) МЖТКнинг 116-моддаси ўз ичига олган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг барча таркиблари бўйича санкциялар миқдори оширилди (қуйидаги жадвалга қаралсин).  Солиштириш учун эски таҳрирдаги диспозиция олинди, уларга киритилган ўзгартиришлар юқорида.

 

 

Диспозиция (ҳуқуқбузарлик тури)

Санкция (жарима миқдори)

2018 йил 19 апрелгача

2018 йил  19 апрелдан бошлаб

Аэродром минтақасида аэродромларни аниқлаш учун қабул қилинган белгилар ва қурилмаларга ўхшаш бирон бир белги ва қурилмалар ўрнатиш ёки аэропорт, аэродром маъмуриятининг рухсатисиз пиротехника буюмларини ёқиш ёхуд ҳаво кемаларининг учиши учун хавфли бўлган ва паррандаларнинг кўплаб йиғилишига сабаб бўлувчи объектлар қуриш

фуқароларга –  ½ дан 1 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга –1 дан 2 ЭКИҲгача

фуқароларга –  3 дан 5 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга –  5 дан 10 ЭКИҲгача

Бинолар ва иншоотларда тунги ва кундузги аниқлаш белгилари ёки қурилмаларини ўрнатиш қоидаларини бажармаганлик

мансабдор шахсларга – 1 дан 2 ЭКИҲгача

мансабдор шахсларга – 3 дан 5 ЭКИҲгача

Аэродром ускуналарини, аэродром белгиларини, ҳаво кемаларини ва уларнинг ускуналарини шикастлантириш

1 дан 3 ЭКИҲгача

3 дан 5 ЭКИҲгача

Тегишли рухсати бўлмай туриб аэропортлар (аэровокзаллардан ташқари), аэродромлар, учишни радио ва ёруғлик билан таъминлаб турувчи объектлар ҳудудида пиёда ёки транспортда юриш

0,1 дан ½ ЭКИҲгача

1 дан 3 ЭКИҲгача

Маст ҳолдаги экипаж аъзоларининг ҳаво кемасини бошқаришига ижозат бериш

экипаж аъзоларини ҳаво кемасини бошқаришга ижозат бериш учун масъул бўлган мансабдор шахсларга, – 3 дан 5 ЭКИҲгача

10 дан 30 ЭКИҲгача

 

 

в) ҳуқуқбузарликнинг қўшимча таркиби киритилди (МЖТКнинг 116-моддаси 6-қисми)- Бахтсиз авиация ҳодисаси деб топилган ҳодисани, у ҳақидаги маълумотларни қасддан яшириш, худди шунингдек ушбу ҳодиса тўғрисидаги ахборотни қасддан бузиб кўрсатиш, бортдаги ва ердаги объектив назорат воситаларининг маълумотларига ҳамда бахтсиз авиация ҳодисаси билан боғлиқ бошқа далилий материалларга қасддан шикаст етказиш ёки уларни қасддан йўқ қилиб юбориш. Бу ҳолда жарима 50 дан 100 ЭКИҲгачани ташкил этади.

 

Авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузиш киритилди

Кодекс авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузиш учун жавобгарликни назарда тутадиган янги модда (МЖТКнинг 1163-моддаси) билан тўлдирилди. Демак, авиация хавфсизлиги бўйича текширувдан ўтмаган шахсларни, қўл юкини ёки багажни, юкни, почтани, борт захираларини ёхуд ҳаво кемаларида ташиш тақиқланган моддаларни ёки предметларни ҳаво кемаси бортига етказиб бериш ёки етказиб беришга кўмаклашиш фуқароларга 5 дан 10 ЭКИҲгача, мансабдор шахсларга эса 10 дан 20 ЭКИҲгача жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ушбу модда билан бир хусусият боғлиқ. Умумий қоидага кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 16 дан 18 ёшгача бўлган шахсларга вояга етмаганлар комиссиялари томонидан махсус таъсир кўрсатиш чоралари кўрилади. Бироқ, қатор ҳолларда уларни умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортиш ва МЖТКда назарда тутилган жазони қўллаш мумкин.

 

Вояга етмаган шахс (16 дан 18 ёшгача) томонидан авиация хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни бузиш бундай ҳоллар сирасига киритилган. Яъни, ишнинг ҳолати ва вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда ундан маъмурий жарима ундирилиши ёки материалларни вояга етмаганлар иши бўйича идоралараро комиссияга юбориш мумкин.

 

Командир ёки экиипаж аъзоси айтдими – муҳим эмас

 

МЖТКнинг 117-моддасида назарда тутилган жавобгарлик кенгайтирилди. Энди ҳаво кемаси командири номидан экипаж аъзолари фармойишларини бажармаганлик учун ҳам жарима солинади. Эслатиб ўтамиз,  жарима миқдори – 5 дан 10 ЭКИҲгача.

 

Маълумот учун: командирдан ташқари учиш таркибининг (пилот, штурман, бортмуҳандис, бортмеханик, бортрадист) ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг (борткузатувчи, бортоператор) бошқа шахслари ҳаво кемасининг экипаж аъзолари ҳисобланади.

 

Ишларни ким кўриб чиқади

 

Тузатишлар билан авиация хавфсизлиги соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқли бўлган ваколатли органлар аниқлаштирилди:

МЖТКнинг 116, 1163-моддалари,  117-моддаси 1-қисми ва 142-моддаси 1-қисми - Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиқ, унинг ўринбосари, бошқармалар ва бўлимлар бошлиқлари тимсолида;

МЖТКнинг 53-моддаси, 117-моддаси, 121-моддаси 1-қисми, 122-моддаси 2-қисми, 124-моддаси,  144-моддаси 3-қисми, 145-моддаси 1-қисми ва 146-моддаси (ҳаво транспортида ҳуқуқбузарликлар қисмида) – Миллий авиакомпания бош директор ва унинг ўринбосарлари, аэропорт (авиакорхона) директори, авиакомпаниянинг бош инспектори ва тиббиёт-санитария хизмати бошлиғи тимсолида.

 

Қонун 19.04.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16