Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автобусда ташиш хавфсизлиги оширилади

24.05.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарорида назарда тутилган.

 

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилади, унга мувофиқ:

  • тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни, шунингдек, болалар гуруҳларини ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади;
  • автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати (ЙҲХДС) бўлинмалари ва туризм хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан пулли асосда амалга оширилади;
  • ҳамроҳлик қилинадиган автобуслар ЙҲХДС ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади.

 

Хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакиллари сирасига кирадиган гуруҳларни ташишни бажарувчи автобусларга ҳамроҳлик қилиш тўлов тўланмасдан амалга оширилади. Шунингдек, ҳамроҳлик қилиш бепул асосда амалга ошириладиган автотранспорт рўйхати белгиланди (қарорга 1-иловага қаранг) .

 

Энди автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия битимларида лицензиатнинг автобусларни ҳайдовчининг толиққанлигини назорат қилиш қурилмалари билан таъминлаш мажбурияти назарда тутилади. Сменалар ўртасида дам олиш 12 соатдан камни ташкил этган ҳайдовчиларнинг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди.

 

! 2021 йил 1 январдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.

 

2 ой муддатда автобуслар ҳайдовчиларини тунги вақтларда ишлашга ўқитишнинг махсус курсларини, шунингдек туристик йўналишлар бўйича автобуслар ҳаракатининг қатнов йўллари схемаларини ишлаб чиқадилар. 2020 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқилаётган 2020-2035 йиллар даврида халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлларининг ташқи ёритилиши дастурини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидалари ҳамда Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга тегишли тузатишлар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Константин Мосин.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум