Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби

18.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Улар Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарорида келтирилган (рўйхат рақами 3194, 8.11.2019 йил).

 

Ҳужжат Президентнинг 6.03.2019 йилдаги «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4230-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2018 йилдаги «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 202-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинди.   

 

Ҳужжатда автомобилда халқаро юк ташишни белгилаш мезонлари сифатида икки томонлама (1-жадвалга қаранг), транзит (2-жадвалга қаранг) ёки учинчи давлат ҳудудидан (ёхуд ҳудудига) ташишлар (3-жадвалга қаранг) қайд этилган.

 

1-жадвал.

1

Ўзбекистон ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Айнан бир давлат

Юкхат расмийлаштирилган давлат

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

Ўзбекистон

2

Ўзбекистон ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Ўзбекистон

Юкхат расмийлаштирилган давлат

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

Айнан бир давлат

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат

3

Ўзбекистон ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Хорижий давлат

Юкхат расмийлаштирилган давлат

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

Ўзбекистон

4

Ўзбекистон ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш  

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Ўзбекистон

Юкхат расмийлаштирилган давлат

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

Хорижий давлат

 

2-жадвал.

1

Бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Хорижий давлат

Юкхат расмийлаштирилган давлат

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Юкни қабул қилиб олувчи давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

2

Бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш  

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Хорижий давлат

Юкхат расмийлаштирилган давлат

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Юкни қабул қилиб олувчи давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

3-жадвал.

1

Бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси томонидан Ўзбекистон ҳудудига бошқа хорижий давлат ҳудудидан юк ташиш  

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат ҳисобланмайди

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

Ўзбекистон

2

Бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси томонидан Ўзбекистон ҳудудидан бошқа хорижий давлат ҳудудига юк ташиш

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат (юкхат бўйича)

Ўзбекистон

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат ҳисобланмайди

 

Маълумот учун:

  • миллий ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасида юкларни ёки йўловчиларни  халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс; 
  • хорижий ташувчи — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юкларни ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс.

 

Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш ДБҚ ва Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади. Юк ташиш тури Ўзбекистон рухсатномасида кўрсатилади ва ундан фойдаланиш шартларига таъсири бўлади. 

 

Автомобиль ҳайдовчиси томонидан Ўзбекистон рухсатномаси, юкхати ва бошқа ҳужжатлар юқорида айтиб ўтилган идораларнинг масъул ходимларига амалга оширилаётган халқаро юк ташишнинг турини белгилаш учун тақдим этилади.

 

Уларда қайд этилган маълумотлар масъул ходимлар томонидан (зарурат бўлганда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда) ўрганилиб, мазкур мезонларга асосан автомобилда халқаро юк ташишнинг тури белгиланади.  Шу вақтнинг ўзида ҳужжатларга бу ҳақда белги қўйилади. Сўнгра ҳайдовчига ҳужжатлар қайтариб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.11.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16