Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Ҳисоб сиёсатида назарда тутилмаган ҚҚСни ҳисобга олиш усулини қандай қўллаш мумкин2022 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқландиБензин нархи ўзгариб турса, бухгалтер нима қилиши керакЙил якунига қадар дебиторлик ва кредиторлик қарзларини нима қилиш шарт

Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ID-карта билан бошқариш мумкин бўлади

19.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 15.10.2021 йилдаги «Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 645-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.03.2021 йилдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагича тартиб белгиланади:

а) қуйидаги хизматлар ЯИДХП орқали электрон шаклда кўрсатилади:

  • Ўзбекистонга чет эл фуқаросини таклиф қилиш;
  • чет давлат ҳудудида Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлаш бўйича тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар олиш;
  • судланганлик (судланмаганлик) ҳақидаги маълумотлар олиш;
  • жазони ижро этиш муассасалари ва манзил колонияларда сақланаётганларни уларнинг яқин қариндошлари билан учрашув вақтини белгилаш ва бошқалар.

б) ҳайдовчининг йўл-патруль хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади.

 

Бунда ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан қуйидагиларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади:

  • янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини;
  • транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни (ишончномани);
  • транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги ҳужжатни;
  • транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини.

 

Молия вазирлиги ва Суғурта тўловларни кафолатлаш жамғармасига 2022 йил 1 февралга қадар қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • суғурта ташкилотлари томонидан суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилишини таъминлаш;
  • янги суғурта полисини ягона ахборот тизимига маълумотларни тўлиқ киритмасдан туриб шакллантириш имкониятини чеклаш.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • ИИВ ахборот тизимларини вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базалари билан интеграция қилиш бўйича режа-жадвал;
  • Ички ишлар органлари ходимлари учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўйича шартнома асосида малака ошириш ўқув курсларини ташкил этувчи олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар рўйхати. 

 

Дастурда қуйидагилар назарда тутилган:

  • ички ишлар органлари фаолиятига замонавий рақамли ва ахборот технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш;
  • ички ишлар органларидаги рақамли инфратузилмани ривожлантириш, мавжуд тизимларни модернизация қилиш, идоравий ахборот тизимлари ва маълумот базаларини ўзаро интеграция қилиш;
  • ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, маълумотларни хавфсиз узатиш учун корпоратив тармоқни яратиш ҳамда маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказини ривожлантириш ва бошқалар.

 

Белгиланишича, ички ишлар органларида рақамли ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш учун масъул этиб ИИВ ҳузуридаги «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлари кўрсатиш маркази» ДУК белгиланди. 

 

Шу муносабат билан Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • ички ишлар органлари фаолиятига рақамли ахборот технологияларини жорий этишда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • ички ишлар органларининг рақамли инфратузилмасини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
  • ички ишлар органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
  • ички ишлар органларининг телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш ва техник қўллаб-қувватлаш;
  • ички ишлар органларининг бизнес-жараён ва IT-реинжинирингини ривожлантириш ва ушбу йўналишда халқаро тажрибани татбиқ этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2021-12-07
  • USD:10769.78 (+0.00) сум
  • EUR:12166.62 (+0.00) сум
  • RUB:146.17 (+0.00) сум