Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автомототранспорт воситаларини тайёрлаш ва қайта жиҳозлаш – фақат рухсатнома билан

02.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 138-сон қарори билан Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Автомототранспорт воситаларини тайёрлаш ва қайта жиҳозлаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан қуйидаги рухсат берувчи ҳужжатларга асосан автони тайёрлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилади:

 

1. Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома. Мазкур ҳужжат тадбиркорларга автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш ва (ёки) автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

 

2. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома. Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашнинг аниқ тури бўйича, агар гувоҳномада жиҳозлашнинг ушбу тури келтирилмаган бўлса, бир марталик фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига берилади.

 

Маълумот учун: автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлаш – бошқа модель ва модификацияларнинг агрегат ва узеллари, эҳтиёт қисмлари ва бутловчи деталларидан фойдаланган ҳолда автомототранспорт воситаси конструкцияси ва таркибий қисмларининг элементларига ўзгартиришлар киритиш

 

Гувоҳнома ва рухсатноманинг амал қилиш муддати – 1 йил.  Уларни олиш учун берилган ариза 15 иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. 

 

Гувоҳнома бериш тартиби

 

Гувоҳнома олиш учун тадбиркорлик субъекти ЙҲХББга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • белгиланган шаклда гувоҳнома бериш тўғрисида ариза;
  • намуналарнинг ЙҲХ соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган қабул синов далолатномасининг нусхаси;
  • тегишли ташкилот стандартининг (Ts) нусхаси – автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашнинг аниқ тури ва (ёки) аниқ марка ва моделдаги автомототранспорт воситаси ва (ёки) унинг қисмларини тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектига белгиланган тартибда берилган ҳужжат.

 

Бу – муҳим! Автотранспорт воситаларига газ баллон жиҳозларини ўрнатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти уларнинг алоҳида моделлари конструкциясининг техник лойиҳаси нусхасини ҳам тақдим этади. ЙҲХББ бошқа зарур ҳужжатларни тегишли органлардан мустақил равишда сўраб олади.

 

Тадбиркорлик субъекти ўзи томонидан қайта жиҳозланган автомототранспорт воситаси эгасига қайта жиҳозлаш амалга оширилганлиги ҳақида ёзув киритилган гувоҳнома нусхасини беради. Мазкур гувоҳнома нусхаси қайта жиҳозланган автомототранспорт воситасини ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун асос ҳисобланади.

 

Рухсатнома бериш тартиби


Автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома тадбиркорлик субъектига унинг эгасининг (юридик ёки жисмоний шахснинг) аризасига асосан берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

  • эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси (техник паспорт, техник талон) ёки автомототранспорт воситасининг мазкур эгага тегишли эканлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси.

 

Автомототранспорт воситасининг эгаси қайта жиҳозлаш учун ташкилотни танлаш ҳуқуқига эга, бу ҳакда аризада кўрсатилади. Ариза қаноатлантирилгач, ЙҲХББ ушбу автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган жойдаги тегишли ҳудудий ЙҲХБга рухсатноманинг нусхасини юборади. У ерда қайта жиҳозлаш ўтказилгандан кейин қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

 

Эътибор қилинг! ЙҲХББда аризани кўриб чиқиш, гувоҳнома ва рухсатномани бериш, қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш ва дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум