Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Автотранспорт воситасини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

02.11.2020

Рус тилида ўқиш

Давлат божхона қўмитаси “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар” тўғрисидаги қарорни қабул қилди (рўйхат рақами 2156-3, 26.10.2020 й.).

 

Ҳужжат Президентнинг 2020 йил 5 июлдаги ПФ-6005-сон "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

 

Хусусан, Низомнинг 7-бандида энди аниқлаштирилишича, автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқишда мажбуриятнома тузилади, у "Авто" ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кириш божхона пости ходими томонидан давлат, рус ва инглиз тилларидан бирида чоп этилади ҳамда хорижий автотранспорт воситасининг эгасига берилади.

 

Низом қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилди:

“Вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган хайдовчи божхона органига автотранспорт воситасини вақтинча сақлаш учун ёзма ёки электрон тарзда мурожаат қилган тақдирда, ушбу автотранспорт воситаси божхона органи томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш даври учун 16-бандда кўрсатилган йиғим тўланмайди, бундан автотранспорт воситасини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мустасно ҳисобланади”.

 

17-банднинг янги таҳрири энди вақтинча олиб кириш муддати тугашидан олдин ушбу муддатни узайтириш учун хорижий автотранспорт воситасининг эгаси белгиланган муддат тугашидан аввал хорижий автотранспорт воситаси турган жойдаги божхона постига муддатни узайтиришни сўраб ёки электрон тарзда масофадан тўловларни амалга оширган ҳолда реал вақт режимида мурожаат қилиши зарурлигини назарда тутади. Мурожаатга 16-бандда назарда тутилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилиш лозим. Тегишли божхона пости муддатни йиғим қанча муддат учун тўланган бўлса, шунча муддатга узайтиради ва "Авто" тизимида унинг муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги ахборотни киритади.

 

Қарорда Низомга бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.01.2021 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.

 

___________

* Хорижий автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикасига киришида кириш божхона пости ходими томонидан  "Автотранспорт воситасини қайтариб олиб чиқиш тўғрисида мажбуриятнома" расмийлаштирилади (Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди).


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум