Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходимнинг иш ҳақи барча талабларни қоплашга етмаса, ундирувларни қандай амалга ошириш керак Онлайн-НКМ ва виртуал кассани қачон ва қандай қайта рўйхатдан ўтказиш керак Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди

05.02.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги 77-сон қарори билан айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди.

 

Чунончи, қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди:

  • фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш (ишлаб чиқариш) ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;
  • 2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин-валюта захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;
  • давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.