Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан (30.05.2014 й. АВ рўйхат рақами 3832-сон) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У 3 ойдан кейин кучга киради.
Янги тартиб Президентнинг 26.12.2025 йилдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-258-сон Фармони ҳамда 14.02.2025 йилдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдам ажратиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-64-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низом қуйидагиларни ажратиш тартибини назарда тутади:
- субсидиялар:
- касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малака ошириш харажатларини қоплаш учун;
- минимал талабга нисбатан кўпроқ иш ўринларини яратиш;
- иш жойлари ва меҳнат шароитларини ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирадиган иш берувчиларга;
- ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш амалиёти усталари учун сертификатлар олиш харажатларини қоплаш;
- малакани баҳолаш марказларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига;
- ногиронлиги бўлган шахсларга ссудалар.
Субсидиялар ва ссудалар Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланган бюджет ҳужжатларида белгиланган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.08.2026 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова





