Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун Ер солиғи ҳисоб-китобида озод қилиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингАйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида озод этиш қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтерни муддатли шартнома бўйича ёллаш мумкинми? - buxgalter.uz да ўқингҚарзлар МҲХС бўйича қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингРеализацияни тан олиш муддатлари нима учун қайта кўриб чиқилиши керак - buxgalter.uz да ўқинг

Банк-молия академиясига 200 киши қабул қилинади

16.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Банк-молия академияси магистратурасига 2019/2020 ўқув йилига қабул квоталари тасдиқланди (13.08.2019 йилдаги 667-сон ВМҚ).

 

Эслатиб ўтамиз, Банк-молия академияси магистратурасига олий маълумотли, 40 ёшдан ошмаган, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотлар ва бошқа корхоналарда бош мутахассис ёки унга тенглаштирилган лавозимда ишлайдиган шахслар қабул қилинади. Ҳужжатларни топшириш чоғида номзод камида 2 йил вазирлик ёки бошқа ташкилотларда ишлаган бўлиши керак. Кириш имтиҳонларини топшириш тартиби – бу ерда.   

 

Ўтган йилги кўрсаткичларга солиштирилганда умумий қабул квотаси ўзгармаган, бироқ мутахассисликлар борасида ўзгаришлар бор. Келгуси ўқув йилида «Солиқлар ва солиққа тортиш» йўналишига қабул тикланади, ўтган йили қабул бўлмаган. Бу йўналишга 25 киши олинади, улардан 10 нафари грант (ДСҚнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади)  ва 15 нафар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шу сабабли айрим мутахассисликларга қабулни қисқартиришга тўғри келди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Т/р

Шифр

Мутахассислик номи

Жами 

Шу жумладан

грант

контракт

1

5А233703

Иқтисодиётни монетар тартибга солиш

10

7

3

2

5А233704

Тижорат банкларини бошқариш

35

(–10)

10

(–1)

25

(–9)

3

5А233705

Банк ҳисоби, аудити ва назорати 

12

(–3)

5

7

(–3)

4

5А230603

Инвестицияларни бошқариш (банк сектори)

26

(–4)

6

20

(–4)

5

5А230603

Инвестицияларни бошқари (реал сектор)

14

(–1)

4

10

(–1)

6

5А230601

Давлат молиясини бошқариш

33

(–2)

18

(+3)

15

(–5)

7

5А233701

Давлат молиявий назорати ва аудити 

10

3

7

8

5А233706

Суғурта компанияларини бошқариш 

10

10

9

5А233707

Пенсия фондларини бошқариш 

15

10

5

10

5А233702

Корпоратив молияни бошқариш

10

(–5)

2

(–3)

8

(–2)

11

5А230801

Солиқлар ва солиққа тортиш

25

10

15

 

Бунда квоталарнинг қуйидагича мақсадли тақсимланиши белгиланди:

  • «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича – давлат гранти асосида Мудофаа вазирлиги учун 2 та ўрин ва ФВВ учун 1 та ўрин;
  • «Инвестицияларни бошқари (реал сектор)» мутахассислиги бўйича – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ учун 3 та ўрин, Сув хўжалиги вазирлиги ва НКМК учун 2 тадан ўрин, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Инновацион ривожланиш, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, «Ўзагросервис», «Ўзбекнефтгаз», «Ўздонмаҳсулот» АЖлар ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ учун 1 тадан ўрин.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2019 йилдан кучга кирди

 

Олег Заманов.