Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди

14.06.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 365-сон қарори билан ушбу концепция қабул қилинди.

 

Қуйидагилар 2020-2025 йилларда Банк-молия академиясини (кейинги ўринларда - Академия) ривожлантириш концепциясининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • республика резидентлари ва норезидентларини уч (ўзбек, рус, инглиз) тилда ўқитиш назарда тутиладиган ўқишга очиқ қабул қилишни ташкил этиш;
  • бизнес маъмуриятчилиги соҳасида бакалавр ва магистр  (ВВА ва МВА) академик даражасини берган ҳолда, банк бизнеси ва молияни бошқаришнинг амалий кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • роботлаштиришнинг ўсиб бораётган таъсири ва сунъий интеллект технологиялари ривожланишини инобатга олган ҳолда меҳнат бозоридаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган иқтисодиёт ва молия соҳасидаги истиқболдаги янги касблар харитасини ишлаб чиқиш;
  • давлат намунасидаги диплом берган ҳолда кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
  • халқаро корпоратив университетлар («Сбербанк» ОАЖ, Credit Suiss, Unicredit ва бошқалар) билан биргаликда қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
  • масофадан туриб (электрон) ўқитиш орқали республика ҳудудларидаги тижорат банклари филиаллари учун таълим дастурларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

 

Академия қуйидагилар бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади:

  • бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш;
  • банк ва молия соҳаси учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

 

Академиянинг бакалавриат ва магистратурасида қуйидагилар таълим олади:

  • давлат грантлари маблағлари ҳисобидан давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;
  • Академия Кенгаши томонидан белгиланган квоталар доирасида тўлов-контракт асосида республика резидентлари ва норезидентлари.

 

Бошқа олий ўқув юртларининг иқтисодий йўналиш бўйича бакалавриати 3-курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар ўқишини танлов асосида Академияга ўтказишлари мумкин.

 

Академиянинг халқаро даражада тан олиниши ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда:

 

2020/2021 ўқув йилида 

2021/2022 ўқув йилида 

2022/2023 ўқув йилида

2024/2025 ўқув йилида

  • тингловчиларни синхрон таржима билан таъминлаш орқали Академияда уч тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) ўқитишни ташкил этиш;
  • чет тилларини ўртача даражадан юқори билган ва халқаро сертификатларга эга бўлган Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари улушини 100%га етказиш;
  • Академиянинг ўқув режаларини кредит-модул тизимига ўтказиш;
  • хорижий компетенция марказлари билан ҳамкорликда 500 нафар тингловчи учун молия технологиялар бўйича мутахассислар мактабини ишга тушириш;
  • 2020 йилга келиб шаҳар ташқарисида чет эллик ўқитувчилар ва тингловчиларни яшаш, овқатланиш ва ўқитиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1 000 кишига мўлжалланган кампус қурилишини бошлаш
  • таълим тўлиқ хорижий тилларда олиб бориладиган таълим йўналишлари мутахассисликлари ва факультетларнинг салмоғини 50%га етказиш;
  • халқаро профессионал сертификатлаш имтиҳонларига (CFA, FRM, АССА, CPA, CIA, СМА ва бошқалар) тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • индивидуал таълим йўналишларини ривожлантиришда ташкилий-услубий  (тьютор) ёрдам тизимини жорий этиш
  • 2025 йилгача Академиянинг банк ва молия соҳасидаги халқаро таълим маркази сифатида имижини яратиш учун PR-стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • 2022-2025 йилларда чет эл фуқароларини Академияга ўқишга жалб қилиш бўйича ТИВнинг дипломатик ваколатхоналари билан фаол ҳамкорлик қилиш;
  • хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 2023 йилга мўлжалланган «икки диплом» қўшма дастурларини амалга ошириш

 

  • чет эллик ўқитувчилар ва тингловчиларнинг умумий сонини 2025 йилда 20%га етказиш;
  • Академиянинг хорижий мамлакатлардаги филиалларини ташкил этиш;
  • ҳар йили халқаро эътироф ва рақобатдошликни ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш

 

 

Концепцияни амалга ошириш доирасида қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

 

1. Қуйидагиларни қуриш ва ишга тушириш:

  • Академиянинг масофавий таълим тизими ва дастурий комплексининг ишлашини таъминловчи Ҳисоблаш марказини;
  • 2021 йилдан бошлаб 2 йил ичида камида 500 мутахассислар тайёрлашни таъминлайдиган Молиявий ахборот технологиялар мутахассислари мактабини;
  • 2023 йилдан бошлаб кундузги, кечки ва масофавий таълимда камида 1 000 нафар бакалавр ва магистрларни қабул қилишни таъминловчи Халқаро банк мактабини;
  • 2024 йилдан бошлаб етакчи хорижий бизнес мактаблари билан ҳамкорликда Executive MBA раҳбарларини ўқитиш дастурлари кампусини.

 

2. Академиянинг халқаро тан олинишини таъминлаш, нуфузли халқаро ташкилотларнинг талабларига жавоб берадиган бизнес-мактабларни рўйхатига киритиш (Association of MBAs, European Council for Business Education ва бошқалар).

 

3. 2024 йилда кадрлар, буюртмачилар, талабалар, тингловчилар, битирувчилар ва ходимларнинг қониқиш даражасини (NPS индекси) 90 бирликкача ошириш.

 

4. Банк ва молия соҳаси раҳбарларининг қисқа муддатли малака ошириш курслари орқали камида 80%ини қамраб олиш даражасини таъминлаш.

 

5. Академиянинг кириш синовлари натижалари бўйича абитуриентлар ва магистратурага ўқишга кираётган шахсларнинг сифат даражасини 50%га ошириш.

 

6. 2020-2025 йиллар давомида камида 150 та илмий мақола ва тадқиқот натижаларини халқаро маълумотлар базаларида индексация ва иқтибос билан нашр этишни таъминлаш.

 

7. 50 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган эндаумент-жамғармани шакллантириш орқали Академия хорижий фаолиятининг 2025 йилгача тўлиқ ўзини ўзи молиялаштирилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16