Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Банклар ва кредит ташкилотларига нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тасдиқланди

02.02.2024

Рус тилида ўқиш

Марказий банк бошқарувининг “Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (23.01.2024 й. АВ да рўйхат рақами 3492-сон).

 

Низомга кўра, чора ва санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарор Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан қабул қилинади.

 

Бунда, қуйидаги масалалар бўйича қарорлар Банк назорати қўмитасининг таклифига асосан Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинади:

  •  банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олиш тўғрисида;
  • нобанк кредит ташкилотини тегишли ташкилотлар реестридан чиқариб ташлаш тўғрисида.

 

Аниқланган қоидабузарликлар учун чора ва санкцияларни қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан 6 ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб 3 йилдан ошмаслиги лозим.

 

Қабул қилинган қарордан норози бўлинганда у бўйича Апелляция кенгашига шикоят келтириш мумкин.

 

Ҳужжат билан йўналишлар бўйича 12 та бўлимдан иборат бўлган чора ва жарималар рўйхати тасдиқланмоқда.

 

Мисол учун, истеъмолчиларга хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилмаганда ёки маълумотлар давлат тилида тақдим этилмаганда ҳар бир ҳолатда 2 млн сўм миқдорида жарима қўлланилади (бироқ жами аниқланган ҳолатлар учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда)

 

Банк томонидан рухсат берилмаган фаолият билан шуғулланганлик учун 100 млн сўм миқдорда жарима белгиланган (чора ва жарималарнинг тўлиқ рўйхати – шу ерда.)

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.04.2024 йилдан кучга киради. 

 

Собир Нурбердиев