Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Банкларга фойда солиғи бўйича имтиёз бериш тартиби белгиланди

05.10.2015

Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 29.09.2015 йилда 2716-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

______________

 

Энг муҳими ҳақида қисқача! Тижорат банклари 2020 йилнинг 1 январигача юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини табақалаштирилган ставкалар бўйича тўлайди.

______________

 

 

Ставка кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб табақалаштирилади ва қуйидагини ташкил қилади:

 

 

Улуш миқдори

Белгиланган скавкага нисбатан фоизда:

 35 дан 40% гача

80

 40 дан 50% гача

75

50% дан юқори

70

 

 

Имтиёзларни қўллаш учун тижорат банклари давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот йили якуни бўйича Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобларини тақдим қилиш билан бир вақтда Кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улуши ҳисоб-китоби - Маълумотномани тақдим қиладилар. Имтиёздан фойдаланмайдиган тижорат банклари томонидан бу Маълумотнома тақдим этилмайди.

 

Елена ЕРМОХИНА, 

бизнинг эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16