Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Барча ЯТТлар савдосида ҳисобга олишнинг янги тартиби

24.01.2018

 

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (29.12.2017 йилда 2958-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомнинг эски таҳрири ўз кучини йўқотди. Ўзгартиришларни кўриш учун иккала ҳужжатни солиштирамиз (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Мезон

30.12.2017 йилдан

 

30.12.2017 йилгача

 

Ҳисобга олиш хусусиятлари

Савдо соҳасидаги барча якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун даромадларни ҳисобга олишнинг ягона қоидалари ва тартиби.

Қуйидаги ЯТТ ҳисобга олинишини турлича тартибга солиш:

– тижорат фаолияти учун товарларни олиб кирувчи;

– турғун савдо шохобчаларида чакана савдони амалга оширувчи;

–  буюм бозорларида чакана савдони амалга оширувчи.

Шартномалар мазмунига доир талаблар ва қўшимча ҳужжатлар.

Кўрсатилмайди.

 

 

 

Талаб этилмайди.

Шартномада юридик шахслардан товар сотиб олишда импорт товарлар олиб кирилишига асос бўлган БЮД рақами ва санаси кўрсатилади.

 

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар реализация қилинганда маълумотнома-ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатлар талаб этилган.

Ҳисоб дафтари ва Товар чеклари дафтарини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар.

Фақат ушбу иккита дафтар (регистрлар).

 

Иккита дафтар (регистрлар), шунингдек чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасининг нусхаси.

Ҳисоб дафтари ва Товар чеклари дафтарини тасдиқловчи орган.

ЯТТ рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи

Ҳисоб дафтари давлат солиқ бошқармаси ва давлат солиқ инспекциясининг муҳри билан тасдиқланган.

Товар чеклари дафтари фақат давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган.  

Даромадларни ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларини сақлаш муддати.

Охирги ёзув киритилган пайтдан бошлаб 5 йил мобайнида.

Рақамланиши, ип билан тикилиши ва солиқ органи муҳри билан тасдиқланиши керак

3 йил мобайнида.

Аҳоли билан ҳисоб-китобларда НКМни қўллаш. 

 

Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМларни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган ЯТТ (рўйхатга қаранг) ҳам Товар чеклари дафтарини юритишлари шарт. 

 

Турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи ЯТТ назорат-касса машиналарига эга бўлишлари, шунингдек товар операцияларини ҳисобга олиш учун Ҳисоб дафтарини юритишлари шарт.

ЯТТ буюм бозорида савдо қилганларида Товар чеклари дафтари ҳам талаб этилган.  

Товар сотилганлигини тасдиқлайдиган бошланғич ҳужжатлар.

Қуйидагилар товарлар сотилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади:

– назорат-касса машинаси умумий кўрсаткичи («Z» ҳисоботи) – назорат-касса машинаси қўлланилиши билан товарлар сотилганда;

– банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари нусхалари – ҳисоб-китоб терминали қўлланилганда;

– Товар чеклари дафтари – товар чеки берилганда.

Товарлар турғун савдо шохобчалари орқали сотилганлигини тасдиқлайдиган бошланғич ҳужжат бўлиб фақат назорат-касса аппарати кўрсаткичи (Х-ҳисобот) ҳисобланган.

 

ЯТТ буюм бозорида савдо қилганда товарлар сотилганлигини тасдиқлайдиган бошланғич ҳужжат бўлиб Товар чеклари дафтари ҳисобланган.

 

Ҳисоб дафтарига ёзувларни қайд этиш даврийлиги.

Ҳар ой:

 

– «Ой» ва «Ой бошидаги қолдиқ» устунлари – ҳар ой савдо бошланишигача;

– «Сотилди», «Кун охиридаги қолдиқ», «Харажатлар» ва «Даромад» устунлари – ҳар ой савдо куни охирида.

 

Бунда:

– «Ой бошидаги қолдиқ» устуни бундан олдинги ой «Ой охиридаги қолдиқ» устуни билан мос келиши керак;

– бир ойда сотилган товарлар суммаси назорат-касса машинаси кўрсаткичи билан («Z» ҳисоботи) ва (ёки) банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари чеклари ёхуд ёзилган товар чеклари суммаси билан мос келиши керак.

 

Ҳар куни:

 

– «Сана» ва «Кун бошидаги қолдиқ» устунлари – ҳар куни савдо бошланишигача;

– «Сотилди», «Кун охиридаги қолдиқ», «Харажатлар» ва «Даромад» устунлари – ҳар куни савдо куни охирида.

 

Бунда:

– «Кун бошидаги қолдиқ» устуни бундан олдинги кун охиридаги қолдиқ билан мос тушиши керак;

 – бир кунда сотилган товарлар суммаси касса аппарати кўрсаткичи (Х-ҳисобот) билан мос тушиши (турғун савдо шохобчалари орқали савдода) ёхуд ёзиб берилган товар чеклари корешокларидаги ёзувга мувофиқ келиши (буюм бозоридаги савдода) керак.

 

 

Ҳисоботлар билан бир қаторда божхона юк декларацияси (БЮД) тақдим этилиши.

Назарда тутилмайди.

 

Муайян БЮД бўйича олиб келинган товарлар тўлиқ ҳажмда сотилганда ЯТТ ҳисоботларни тақдим этиш чоғида декларациянинг асл нусхасини рўйхатдан ўтказилган жойидаги солиқ органига тақдим этарди.

У ерда БЮДга «Мазкур юк декларацияси бўйича олиб келинган товарлар тўлиқ ҳажмда сотилган» белгиси қўйилиб, у ЯТТга қайтариларди.

 

Ҳисоб дафтари ва Товар чеклари дафтари шакллари, шунингдек ҳисоботлар шакллари аввалгидек қолди. Ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги ва муддатлари ўзгармади:

  • савдо фаолиятини амалга оширувчи ЯТТ томонидан – йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
  • тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирадиган ЯТТ томонидан – ҳар ойнинг якунлари бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай. 

 

Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 30.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 
  

Зумрад Ниёзметова,

адвокат.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум