Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2026 йилдаги 167-сон қарори билан Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.04.2025 йилдаги «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил этиш, хусусий назорат тизими механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-66-сон Фармонига мувофиқ янги тартибда қуйидагилар назарда тутилган:
- хусусий қурилиш назорати архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган ҳамда қурилиш объектининг лойиҳа-смета ҳужжатлари архитектура қисмини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан шартнома асосида амалга оширилади;
- қурилиш ишлари якунланганидан кейин лойиҳаловчи томонидан «Шаффоф қурилиш» АТда хулоса шакллантирилади ва буюртмачига тақдим этилади;
- объектни фойдаланишга топшириш учун рухсатнома бериш тегишли туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан амалга оширилади;
- хусусий қурилиш назорати ўтказилмаган тақдирда ёки ижобий хулоса мавжуд бўлмаганда, объектларни фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади;
- қурилиш устидан хусусий назорат буюртмачининг (мулкдорнинг) ихтиёри билан амалга оширилади.
Якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари юзасидан хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда қуйидаги масалалар акс эттирилган:
- хусусий қурилиш назорати турлари ва принциплари;
- назорат қилинадиган объект қурилишининг босқичлари;
- хусусий қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби;
- назорат натижалари бўйича хулоса олиш.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.04.2026 йил кучга кирди.
Лола Абдуазимова



